avatar
Сирдарё садоси
@SirdaryoSadosi
10.04.2026 09:50
�� Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан Гулистон шаҳар 9-сонли умумтаълим мактабида мазмунли очиқ дарс ташкил этилди

Мазкур очиқ дарс Гулистон давлат педагогика институти "Педагогика ва психология" кафедраси "Педагогика" йўналиши 2-босқич талабалари — Бахор Айнақулова ва Мунира Кадиркулова томонидан амалиёт жараёни доирасида 1-"А" синф ўқувчилари иштирокида ўтказилди.

Дарс давомида буюк саркарда ҳаёти, унинг давлат бошқарувидаги доно сиёсати, ҳарбий маҳорати ҳамда ёш авлод тарбиясидаги ўрни ҳақида қизиқарли ва интерфаол усулларда маълумотлар берилди.

Тадбир синф раҳбари Ойгул Суюнова устоз раҳбарлигида юқори савияда ташкил этилиб, ўқувчиларда тарихий меросга ҳурмат, миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади


Канал�� @SirdaryoSadosi
↗️
10 4.6K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Сирдарё садоси

24.3K
✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot

✨ Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (@SirdaryoSadosi хусусий канал)
Открыть в Telegram