Сирдарё тумани Мактабгачава мактаб таълими бўлимига қарашли 6-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчилари жорий йилнинг 9-апрель куни буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан 252-сонли баталонга ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида ўқувчилар ҳарбий хизматчиларнинг жасоратли чиқишларини томоша қилиб, ўзларида ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамладилар. Шунингдек, улар таълим жараёнида олган билим ва кўникмаларини амалда намоён этиш имконига эга бўлдилар.
"Мазкур тадбир ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат ва ҳарбий касбга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилади", — дейилади мактаб маъмурияти хабари
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram