Давлатимизраҳбаритомонидан ёшлар билан ўтказилган учрашувда мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” сифатида ўтказилиши белгиланган эди. Мазкур ташаббус доирасида Сирдарё вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари С.Мирзакаримов томонидан Сирдарё вилояти Ёшлар марказида талаба-ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида ёшлар билан #очиқ_мулоқот ўтказилиб, уларнинг фикр ва таклифлари тингланди. Хусусан, таълим сифати, касб-ҳунар ўрганиш, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, стартап лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда спорт ва маънавий-маърифий соҳадаги ташаббуслар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, тадбир давомида ёшларнинг билим ва салоҳиятини намоён этишга қаратилган савол-жавоблар, заковат ва тезкор фикрлашга оид баҳс-мунозаралар ҳам ташкил этилди. Бу каби учрашувлар ёшларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, уларни ватанпарвар, ташаббускор ва баркамол шахс сифатида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
Тадбир якунида ҳудудий инспекция раҳбари томониданёшларнинг илғор ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тегишли амалий чоралар кўрилиши алоҳида таъкидланди.
Сирдарё вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram