avatar
Сирдарё садоси
@SirdaryoSadosi
09.04.2026 23:53
ФВБ бошлиғи жасоратли ўқувчилар билан учрашди

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига бириктирилган Янгиер шаҳридаги “Жасорат мактаби”да маънавий-маърифий машғулот ташкил этилди. Мазкур машғулот вилоят ФВБ бошлиғи полковник Х.Садиров томонидан ўтказилиб, унда ёшлар билан буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темурнинг ҳаёти ҳамда фаолиятига бағишланган суҳбат олиб борилди.

Машғулот давомида Амир Темурнинг болалик ва ўсмирлик даври, ҳарбий санъатни эгаллаш йўлида қилган саъй-ҳаракатлари, шунингдек, юртимиз тарихида тутган ўрни ҳамда давлат бошқаруви ва бунёдкорлик фаолияти ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Шунингдек, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғусини шакллантириш ҳамда буюк аждодларимиз меросини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Сирдарё вилояти Ф
ВБ Ахборот хизмати

Канал�� @SirdaryoSadosi
↗️
2 5K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Сирдарё садоси

24.3K
✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot

✨ Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (@SirdaryoSadosi хусусий канал)
Открыть в Telegram