"Ёшларкуни" доирасида ёшларнинг ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқариш, уларнинг бизнес ва инновационфаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда муаммоларини жойида ҳал этиш юзасидан Миллий гвардиянинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ҳамда касбий таълим техникуми битирувчилари билан "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.
Учрашувга вилоятдаги масъул идора ва ташкилот раҳбарлари ҳамда 80 нафардан ортиқ ёшлар жалб қилиниб, улардан 14 нафарининг Миллий гвардия тизимига ишга қабул қилиш, ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштирилишида амалий ёрдам бериш, вилоят прокуратурасида "Очиқ эшиклар куни"ни ташкил этиш ва амалиёт ўташ ҳамда бошқа масалалар бўйича таклиф ва мурожаатлари тингланиб, 6 нафарининг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди, қолган мурожаатларнинг ижроси бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
"Тадбир давомида вилоят прокурори ёшлар билан биргаликда ватанпарвалик руҳидаги "Баҳодир Ялангтўш" миллий кинофильмини томоша қилиб, шунингдек, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси билан танишиб, ҳарбий хизматчилар ва ёшлар билан тушлик ташкил этилди", — дейилади Бошпрокуратура матбуот хизмати ха
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram