avatar
Сирдарё садоси
@SirdaryoSadosi
09.04.2026 20:51
Битта вужуд — икки шахс. Сиам эгизаклари қандай яшайди?!

Фотима ва Зуҳра Ҳоллиевалар — Ўзбекистондаги ягона ажралмас сиам эгизаклари. Улар 2012 йилда Денов туманида дунёга келган. Тақдир тақозоси билан қизалоқлар бир муддат Андижон вилоятидаги “Мурувват уйи”да тарбия олган. 2025 йил бошида эса Денов тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази кўмагида ўз оиласи бағрига қайтарилди. Ҳозирда Сурхондарё вилояти Денов тумани "Қўзичоқли" маҳалласида яшаб, маҳалладаги 23-мактабда таҳсил олиб келишмоқда.

Фотима ва Зуҳра — икки танадаги ягона куч, ирода ва истеъдод намунаси. Уларнинг ҳаётга бўлган муҳаббати, ўзларига ишончи ва яшашга интилиши ҳар қандай инсонни ҳайратга солади.

Албатта, кундалик ҳаётда қийинчиликлар ҳам йўқ эмас. Бири овқатланса, иккинчиси кутиб туради, бири уйғониб кетса, иккинчисининг ҳам уйқуси бузилади. Айрим пайтларда Фотиманинг шошқалоқлиги Зуҳрага ноқулайлик туғдириши мумкин. Лекин улар буни сабр ва ўзаро тушуниш билан енгиб ўтишади (Жонибек Қузимуродов
) ����

Канал�� @SirdaryoSadosi
↗️
3 44 5.8K

Обсуждение 3

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Сирдарё садоси

24.3K
✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot

✨ Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (@SirdaryoSadosi хусусий канал)
Открыть в Telegram