avatar
Сирдарё садоси
@SirdaryoSadosi
09.04.2026 20:51
“Темур тузуклари билимдони” танлови: ҳудудий инспекция ходимлари ўртасида ғолиблар аниқланди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари ўртасида Амир Темур ва темурийлар даври давлатчилик меросини кенг тарғиб этиш, “Темур тузуклари” асарида илгари сурилган бошқарув, адолат ва маънавий-ахлоқий тамойилларни чуқур ўрганиш, шунингдек, давлат хизматчилари ўртасида ватанпарварлик руҳини янада мустаҳкамлаш мақсадида маънавий-маърифий танлов ташкил этилди.

Мазкур танловда иштирокчилар “Темур тузуклари” мазмуни, ундаги давлат бошқаруви, адолат, ҳарбий санъат ҳамда одоб-ахлоқ қоидалари бўйича билимларини намоён этдилар. Беллашув 3 та шарт асосида ўтказилди.

Танлов якунларига кўра, юқори натижаларга эришган иштирокчиларга ҳудудий инспекция бошлиғи С.Мирзакаримов томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, 1-ўринни қўлга киритган Т.Эргашов республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Сирдарё вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси матбуот
хизмати

Канал�� @SirdaryoSadosi
↗️
3 3.9K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Сирдарё садоси

24.3K
✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot

✨ Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (@SirdaryoSadosi хусусий канал)
Открыть в Telegram