avatar
Сирдарё садоси
@SirdaryoSadosi
09.04.2026 19:16
�� Ёшлар билан учрашув

Пайшанба — ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Уйғун Хатамов ҳудудларда, хусусан Гулистон шаҳар “Баҳор” маҳалласи ёшлари билан самимий ва дўстона руҳда учрашув ўтказди. Учрашув давомида ёшларнинг келажак режалари, қизиқишлари ҳамда касбий йўналишлари билан яқиндан танишилди. Шунингдек, бир гуруҳ фаол ёшларга китоблар улашилди.

Тадбирда ёшларга замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш, ўз устида мунтазам ишлаш ҳамда Ватанга садоқат билан хизмат қилиш бўйича муҳим тавсиялар берилди. Мулоқот жараёнида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар, ўз фикр ва таклифларини эркин баён этдилар. Учрашув очиқ ва эркин мулоқот тарзида ўтиб, иштирокчиларда ижобий таассурот қолдир
ди��

Канал�� @SirdaryoSadosi
↗️
4 4.2K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Сирдарё садоси

24.3K
✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot

✨ Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (@SirdaryoSadosi хусусий канал)
Открыть в Telegram