Тошкенткимё-технология институти Янгиер филиалида “Ёшлар куни” муносабати билан мазмунли учрашув ташкил этилди. Унда Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси раҳбари Суҳроб Тавбоев меҳмон сифатида иштирок этди.
Тадбир давомида ёшлар билан #очиқ_мулоқот ўтказилиб, стартап лойиҳалар учун мавжуд грант ва инвестиция имкониятлари, солиқ тизимидаги сўнгги ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, ёшлар учун тадбиркорлик фаолиятини бошлаш тартиби, бизнесни рўйхатдан ўтказиш ҳамда уни юритишнинг соддалаштирилган механизмлари юзасидан амалий тавсиялар тақдим этилди.
Учрашув савол-жавобларга бой, очиқ ва самимий руҳда ўтиб, ёшларнинг қизиқтирган кўплаб саволларига батафсил жавоблар берилди. Фаол талабалар бошқарма бошлиғи томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди. Навбатдаги учрашув Гулистон Педагогика институтида ўтказилади.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram