avatar
Сирдарё садоси
@SirdaryoSadosi
17.03.2026 05:38
🏥 Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасида навбатдаги ўрганиш ўтказилди

Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан рақамлаштириш учун масъуллар Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасига ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 570-сонли Қарори ижросининг аҳволи билан танишиб, "Электрон соғлиқни сақлаш" ахборот тизими (DMED) дастурига интеграция асосида "Электрон поликлиника", "Электрон шифохона", "Электрон тиббий карта", "Электрон рецепт" модуллари билан белгиланган маълумотларни реал вақт режимида алмашилишини таъминлаш борасида зарурий топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Мазкур модулларни айниқса, хусусий клиникалар ҳамда хусусий дорихоналар фаолиятида тадбиқ қилиш ортда қолаётганлигига айрим шифокорлар томонидан ҳанузгача эскича услубда (ноэлектрон) рецептларни ёзишда давом этаётганлиги қаттиқ тандиқ қилинди. Масъулларга аниқ ва манзилли топшириқлар берилди👇


Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
12 5.5K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Сирдарё садоси

24.3K
✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot

✨ Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (@SirdaryoSadosi хусусий канал)
Открыть в Telegram