Rasmiy xabarlar I Официальные новости
@Rasmiy_xabarlar_Official
6 20.6K
Дастлаб Навоий темир йўл вокзалида олиб борилаётган реконструкция ишлари кўздан кечирилди. Бугунги кунда вокзал биносида йўловчиларга кўрсатилаётган сервис сифатини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда инфратузилмани янада яхшилаш
мақсадида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Бошқарув раиси қурилишда замонавий меъморий ечимларни қўллаш ҳамда йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Шундан сўнг ташриф Бухоро минтақавий темир йўл узели таркибидаги Навоий сигналлаштириш ва алоқа масофасида ташкил этилаётган “МПС Турон” ўқув марказида давом этди.
Мазкур марказнинг асосий мақсади маҳаллий мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган МПС Турон, МПАБ Турон, ДСТурон ва МАПС Турон каби замонавий сигнализация ва автоматика тизимларини темир йўл инфратузилмасига кенг жорий этиш ҳамда ушбу технологиялар бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборат.