avatar
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
@Rasmiy_xabarlar_Official
17.07.2026 10:59
Rasmiy xabarlar I Официальные новости Фото: Электр таъминотида йирик узилишларнинг олдини олиш учун кўрилаётган вақтинчалик чоралар тизим барқарорлигини сақлашга хизмат қилади   Сўнгги кунларда юртимизда кузатилаётган аномал иссиқ ҳаво электр энергияси истеъмолининг кескин ортишига сабаб бўлмоқда. Натижада электр тармоқлари ва ускуналари ўта юқори юклама остида ишламоқда.   Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, аномал иссиқ фонида электр энергияси истеъмоли ҳам, ишлаб чиқариш ҳажми ҳам тарихий рекорд даражага етди.   Хусусан, Ўзбекистон ягона энергетика тизимида ёзги мавсум учун суткалик электр энергияси истеъмоли 16 июль куни 291 млн кВт·соатни ташкил этиб, янги рекорд қайд этилди. Бу ўтган йилги ёзги мавсумда қайд этилган энг юқори кўрсаткичдан 18,4 миллион кВт·соатга ёки 6,7 фоизга кўп.   Шунингдек, 2026 йил 16 июль куни суткалик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 295,4 млн кВт·соатни ташкил этиб, янги рекорд ўрнатилди. Бу 15 июльда қайд этилган 291,4 млн кВт·соатлик кўрсаткичдан 4 млн кВт·соатга ёки 1,37 фоизга кўпдир.   Аномал иссиқ туфайли очиқ ҳавода жойлашган электр узатиш тармоқлари ва ускуналари меъёрий иш ҳароратидан анча юқори даражада қизийди. Бунга қўшимча равишда, айниқса кундузги вақтларда электр энергияси истеъмолининг кескин ошиши тармоқлардаги юкламани янада кучайтиради.   Оддий қилиб айтганда, қуёш таъсирида ташқаридан қизиган кабель ва ускуналар бир вақтнинг ўзида минглаб кондитсионерлар, музлаткичлар, совитиш ускуналари ҳамда бошқа электр жиҳозлари ишлаши сабаб ичкаридан ҳам қизийди. Бу эса уларнинг ишдан чиқиши ёки аварияга сабаб бўлиши хавфини оширади.   Шундай вазиятларда энерготизимда йирик носозликларнинг олдини олиш мақсадида диспетчерлик хизматлари электр узатиш тармоқларидаги юкламани камайтириш чораларини кўради.   Жумладан, айрим электр узатиш тармоқларида юклама критик даражага яқинлашганда, ускуналарни ҳимоя қилиш мақсадида айрим ҳудудлар қисқа муддатга электр таъминотидан узиб турилиши мумкин. Бу электр қурилмаларининг ишдан чиқиши, ёниб кетиши ҳамда таъмирлаш ишлари кунлаб давом этадиган йирик аварияларнинг олдини олиш учун зарур чорадир.   Электр тармоқларида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тезкор бартараф этиш мақсадида ҳудудларда туну кун фаолият юритаётган махсус авария бригадалари ташкил этилган. Улар юзага келаётган носозликларни имкон қадар қисқа муддатда бартараф этмоқда.   Шунингдек, энерготизимда кенг кўламли аварияларнинг олдини олиш мақсадида айрим ҳудудларда қисқа муддатли мажбурий чекловлар жорий этилиши бугунги шароитда муҳим ва зарур чорадир. Ушбу вақтинчалик ноқулайликлар келгусида янада йирик узилишларнинг олдини олишга хизмат қилади.   Айрим ҳудудлардаги электр узатиш тармоқларида ўта юклама юзага келишининг олдини олиш мақсадида қисқа муддатли мажбурий чеклов (2 соат) жорий этилди.   Хусусан, Қашқадарё вилоятининг Кўкдала ва Чироқчи туманларидаги 1750 та истеъмолчи, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов ва Зомин туманларидаги 1200 та истеъмолчи, Хоразм вилоятининг Шовот, Гурлан ва Қўшкўпир туманларидаги 1 300 та истеъмолчи, Тошкент вилоятининг Тошкент ва Зангиота туманларидаги 1000 та истеъмолчи вақтинча электр таъминотидан узилди.   Ҳурматли истеъмолчилар! Электр энергиясидан оқилона ва тежамкор фойдаланишингизни сўраймиз. Ҳар биримиз қатъий тежамкорликка амал қилиб, зарурат бўлмаган ҳолларда электр жиҳозларидан фойдаланишни чеклаш орқали тизимдаги ортиқча юкламанинг, авариялар ва узилишларнинг олдини олишга муносиб ҳисса қўшишимиз мумкин.   Аномал иссиқ шароитида айрим тармоқларда юзага келаётган носозликлар ҳудудларда фаолият юритаётган махсус бригадалар томонидан тезкорлик билан бартараф этилмоқда.   Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз. Каналга қўшилиш 👈 Web-site | Facebook | Instagram | Медиабанк
Энергетика вазирлигига кўра, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши ва электр тармоқларига тушаётган юкламанинг ортиши натижасида, соат 14:30 ҳолатига кўра Тошкент шаҳри ва вилоятидаги айрим электр узатиш тармоқлари ҳамда подстансияларда техник носозликлар юзага келган.

Бунинг оқибатида Олмазор, Яккасарой, Чилонзор, Юнусобод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Зангиота туманларидаги 8 250 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинча узилган.

Ҳозирги вақтда махсус бригадалар томонидан носозликларни бартараф этиш ва истеъмолчиларнинг электр таъминотини қайта тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Электр таъминотида режали ва режадан ташқари ўчишлар ҳақида ҳар бир туман электр таъминоти корхонасии (ЭТК) томонидан ташкил этилган телеграм гуруҳларда эълонлар бериб борилмоқда.

Хусусан, Юнусобод, Яшнобод, Mирзо Улуғбек, Чилонзор, Сергели ЭТК каби телеграм гуруҳлари орқали мунтазам равишда маълумот бериб бориляпти.

Шунингдек, Toшкент шаҳри ва Toшкент вилояти ҳокимликлари томонидан ташкил қилинган телеграм гуруҳларида электр таъминотидаги узилишлар тўғрисида маълумотлар бериб борилмоқда.

Каналга қўшилиш 👈
Web-site | Facebook* | Instagram* | Медиабанк
👍 1
18 40.4K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Rasmiy xabarlar I Официальные новости

87K
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Веб-сайт: rasmiy24.uz

Ҳамкорлик учун: @Rasmiy_aloqabot
Открыть в Telegram