avatar
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
@Rasmiy_xabarlar_Official
19.07.2026 06:00
Навоийда замонавий вокзал ва инновацион ўқув маркази

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан Навоий вилоятида темир йўл тармоғини модернизация қилиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган ишлар давом этмоқда.

Кеча “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси Зуфар Нарзуллаев ҳудудга ташриф буюриб, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, рақамлаштириш жараёнлари ва йўловчилар учун яратилаётган қулайликлар билан яқиндан танишди.

Дастлаб Навоий темир йўл вокзалида олиб борилаётган реконструкция ишлари кўздан кечирилди. Бугунги кунда вокзал биносида йўловчиларга кўрсатилаётган сервис сифатини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда инфратузилмани янада яхшилаш
мақсадида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Бошқарув раиси қурилишда замонавий меъморий ечимларни қўллаш ҳамда йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
 
Шундан сўнг ташриф Бухоро минтақавий темир йўл узели таркибидаги Навоий сигналлаштириш ва алоқа масофасида ташкил этилаётган “МПС Турон” ўқув марказида давом этди.

Мазкур марказнинг асосий мақсади маҳаллий мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган МПС Турон, МПАБ Турон, ДСТурон ва МАПС Турон каби замонавий сигнализация ва автоматика тизимларини темир йўл инфратузилмасига кенг жорий этиш ҳамда ушбу технологиялар бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборат.



Каналга қўшилиш 👈

Veb-sayt | Facebook* | Instagram* | Медиабанк
👍 7
13 24.5K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Rasmiy xabarlar I Официальные новости

87K
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Веб-сайт: rasmiy24.uz

Ҳамкорлик учун: @Rasmiy_aloqabot
Открыть в Telegram