Медиа ҳафталик | Мулоқот ва тажриба алмашинуви
#Андижон_
вилояти
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
ОАВ учун Контент тайёрлаш маркази ташаббуси билан Андижон вилоятида ўтказилган
Медиа ҳафталик доирасида давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда ходимлари учун амалий
"Давлат органларининг ОАВ ва блогерлар билан ҳамкорлигида ҳуқуқий нормаларга риоя этишнинг долзарблиги" мавзусига бағишланган тренинг ўтказдим.
Машғулотлар назарий билимларни мустаҳкамлаш билан бирга, кундалик фаолиятда учрайдиган
реал вазиятлар асосида амалий ечимлар ишлаб чиқишга қаратилди. Интерактив форматда бўлиб ўтган сессияларда иштирокчилар медиа ва коммуникация соҳасининг долзарб масалалари,
замонавий ёндашувлар ва илғор амалиётларни муҳокама қилди.
Очиқ мулоқот муҳити, конструктив фикр алмашувлар ва ҳамкорлик руҳи ҳар бир иштирокчига янги ғоялар ва амалий хулосалар чиқариш имконини беради, айни шу сифатлар бугунги медиа маконида ҳам
тезкорлик, аниқлик ва ишончлиликни таъминлашнинг асоси ҳисобланади.
FACEBOOK*|TELEGRAM |INSTAGRAM* |X|YOUTUBE
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram