avatar
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
@Otabek_Usmanov
сегодня, 05:10
Рақобат қўмитаси ўрганишлари натижасида чет эл фуқароларининг фойдаланилмаган 9 млн 700 минг сўмдан ортиқ авиачипта пули авиакомпания томонидан қайтариб берилиши таъминланди

Рақобат қўмитасининг ижтимоий тармоғи (Instagram*) орқали "Centrum Air" авиакомпанияси томонидан йўловчиларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани, хусусан, рейс бекор қилинган, аммо чипта учун тўланган маблағлари қайтарилмаётгани юзасидан хорижлик фуқаролар Б.К ва Б.А.ларнинг мурожаати қолдирилган.

Қўмита томонидан ўтказилган ўрганишларда икки нафар мурожаатчининг Боку – Тошкент – Бангкок ҳамда Бангкок – Тошкент – Боку йўналиши бўйича расмийлаштирилган авиачипталари мавжудлиги аниқланди. Бироқ авиакомпания томонидан жорий йилнинг 13 июль куни Тошкент – Бангкок ҳамда 20 июль куни Бангкок – Тошкент рейслари бекор қилинган. Шу муносабат билан мазкур йўловчилар зарурат туфайли янги авиачипталар харид қилиб, Тошкент – Бангкок ва Бангкок – Боку йўналишлари бўйича сафарларини амалга оширган.

Аммо аэропортда авиакомпаниянинг расмий вакиллари томонидан чипта қийматини 100 фоиз қайтариш ҳуқуқини тасдиқловчи, авиакомпания муҳри қўйилган расмий қайтариш далолатномаси берилган бўлса-да, авиачипта пуллари белгиланган муддатда қайтарилмаган.

Ўрганишлар натижасида фойдаланилмаган авиачипта учун тўланган 9 млн 700 минг сўмдан ортиқ (808,62 АҚШ доллари) маблағ йўловчиларга "Centrum Air" авиакомпанияси томонидан тўлиқ қайтариб берилиши таъминланди.

Шунингдек, юзага келган ноқулайликлар инобатга олинган ҳолда авиакомпания томонидан истисно тариқасида ҳар икки йўловчига "Centrum Air"нинг исталган мунтазам йўналиши бўйича бир марталик бепул парвоз сертификатини тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 21-моддасига мувофиқ, сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар ёки хизматларни олишга мажбур қилишга, шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ ундиришга ҳақли эмас.


FACEBOOK*
|TELEGRAM |INSTAGRAM* |X|YOUTUBE
4 34
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
@Otabek_Usmanov
вчера, 05:11
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi Фото: РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ БИОЛОГИК ФАОЛ ҚЎШИМЧАЛАР(БАД) РЕКЛАМАЛАРНИНГ КЕНГ ТАРҚАТИЛИШИ ЮЗАСИДАН ОГОҲЛАНТИРАДИ Сўнгги вақтларда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда биологик фаол қўшимчалар, малҳамлар, суртмалар, бальзамлар, дамламалар ҳамда минерал сувларнинг турли касалликларни даволаши ҳақидаги рекламалар кенг тарқатилмоқда. Айрим ҳолларда мазкур маҳсулотлар диабет, инсульт, гастрит, юрак-қон томир, жигар, буйрак, артрит, гипертония ва бошқа касалликларни даволашда самарали восита сифатида тарғиб қилиниб, истеъмолчиларда улар дори воситаси эканлиги ҳақида нотўғри тасаввур шакллантирилмоқда. Ваҳоланки, ваколатли органлар хулосасига кўра, биологик фаол қўшимчаларнинг асосий вазифаси организмнинг фойдали моддаларга бўлган кундалик эҳтиёжини қондиришдан иборат бўлиб, улар дори воситаси ҳисобланмайди ва касалликларни даволаш учун мўлжалланмаган. Шу боис, биологик фаол қўшимчаларни даволовчи восита сифатида талқин қилиш ҳамда уларнинг шифобахш хусусиятларини бўрттириб кўрсатиш амалдаги қонунчилик талабларига зид ҳисобланади. “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ, биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламаси: улар дори воситаси ёки даволаш хусусиятига эга деган таассуротни уйғотмаслиги; одамларнинг даволангани ёки аҳволи яхшилангани ҳақидаги ҳолатларга ҳавола қилмаслиги; фуқароларнинг миннатдорлик билдиришлари ёки тавсияларини ўз ичига олмаслиги; соғлом овқатланишни рад этишга ундамаслиги; тадқиқотлар ёки давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги маълумотлар орқали маҳсулотнинг дори воситаларидан устунлиги ҳақида тасаввур уйғотмаслиги; ҳар бир ҳолатда «Ушбу маҳсулот дори воситаси эмас» мазмунидаги огоҳлантириш билан берилиши шарт. Эслатиб ўтамиз, реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун молиявий санкциялар қўлланилиши мумкин. Рақобат қўмитаси реклама берувчилар ва реклама тарқатувчиларни қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга, истеъмолчиларни чалғитувчи ёки асоссиз маълумотларни тарқатмасликка чақиради. FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
КОМИТЕТ ПО КОНКУРЕНЦИИ ПРЕДУПРЕЖДАЕТ О ШИРОКОМ РАСПРОСТРАНЕНИИ РЕКЛАМЫ БИОЛОГИЧЕСКИ АКТИВНЫХ ДОБАВОК (БАД)

В последнее время в средствах массовой информации и социальных сетях широко распространяется реклама биологически активных добавок, мазей, растирок, бальзамов, настоев, а также минеральных вод, в которой заявляется об их способности лечить различные заболевания.

В отдельных случаях указанные продукты рекламируются как эффективные средства для лечения диабета, инсульта, гастрита, сердечно-сосудистых заболеваний, заболеваний печени, почек, артрита, гипертонии и других заболеваний, в результате чего у потребителей формируется ошибочное представление о том, что они являются лекарственными средствами.

Между тем, согласно заключению уполномоченных органов, основная функция биологически активных добавок заключается в удовлетворении ежедневной потребности организма в полезных веществах, при этом они не являются лекарственными средствами и не предназначены для лечения заболеваний.

В связи с этим трактовка биологически активных добавок как лечебного средства, а также преувеличение их целебных свойств считаются нарушением требований действующего законодательства.

В соответствии со статьёй 35 Закона «О рекламе», реклама биологически активных добавок и пищевых добавок:
не должна создавать впечатление, что они являются лекарственным средством или обладают лечебными свойствами;
не должна содержать ссылки на случаи излечения людей или улучшения состояния их здоровья;
не должна содержать благодарности или рекомендации граждан;
не должна побуждать к отказу от здорового питания;
не должна посредством сведений об исследованиях или государственной регистрации создавать представление о превосходстве продукта над лекарственными средствами;
в каждом случае должна сопровождаться предупреждением следующего содержания: «Данный продукт не является лекарственным средством».


Напоминаем, что за нарушение требований законодательства о рекламе могут применяться финансовые санкции.

Комитет по конкуренции призывает рекламодателей и распространителей рекламы строго соблюдать требования законодательства, а также не распространять вводящую потребителей в заблуждение или необоснованную информацию.

FACEBOOK*|TELEGRAM |INSTAGRAM* |X|YOUTUBE
1 54
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
@Otabek_Usmanov
вчера, 05:00
РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ БИОЛОГИК ФАОЛ ҚЎШИМЧАЛАР(БАД) РЕКЛАМАЛАРНИНГ КЕНГ ТАРҚАТИЛИШИ ЮЗАСИДАН ОГОҲЛАНТИРАДИ

Сўнгги вақтларда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда биологик фаол қўшимчалар, малҳамлар, суртмалар, бальзамлар, дамламалар ҳамда минерал сувларнинг турли касалликларни даволаши ҳақидаги рекламалар кенг тарқатилмоқда.

Айрим ҳолларда мазкур маҳсулотлар диабет, инсульт, гастрит, юрак-қон томир, жигар, буйрак, артрит, гипертония ва бошқа касалликларни даволашда самарали восита сифатида тарғиб қилиниб, истеъмолчиларда улар дори воситаси эканлиги ҳақида нотўғри тасаввур шакллантирилмоқда.

Ваҳоланки, ваколатли органлар хулосасига кўра, биологик фаол қўшимчаларнинг асосий вазифаси организмнинг фойдали моддаларга бўлган кундалик эҳтиёжини қондиришдан иборат бўлиб, улар дори воситаси ҳисобланмайди ва касалликларни даволаш учун мўлжалланмаган.

Шу боис, биологик фаол қўшимчаларни даволовчи восита сифатида талқин қилиш ҳамда уларнинг шифобахш хусусиятларини бўрттириб кўрсатиш амалдаги қонунчилик талабларига зид ҳисобланади.

“Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ, биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламаси:

улар дори воситаси ёки даволаш хусусиятига эга деган таассуротни уйғотмаслиги;

одамларнинг даволангани ёки аҳволи яхшилангани ҳақидаги ҳолатларга ҳавола қилмаслиги;

фуқароларнинг миннатдорлик билдиришлари ёки тавсияларини ўз ичига олмаслиги;

соғлом овқатланишни рад этишга ундамаслиги;

тадқиқотлар ёки давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги маълумотлар орқали маҳсулотнинг дори воситаларидан устунлиги ҳақида тасаввур уйғотмаслиги;

ҳар бир ҳолатда «Ушбу маҳсулот дори воситаси эмас» мазмунидаги огоҳлантириш билан берилиши шарт.


Эслатиб ўтамиз, реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун молиявий санкциялар қўлланилиши мумкин.

Рақобат қўмитаси реклама берувчилар ва реклама тарқатувчиларни қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга, истеъмолчиларни чалғитувчи ёки асоссиз маълумотларни тарқатмасликка чақиради.

FACEBOOK*|TELEGRAM |INSTAGRAM* |X|YOUTUBE
1 44
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
@Otabek_Usmanov
06.08.2026 09:01
#брифинг

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов томонидан 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакилларидан келиб тушган мурожаатлар таҳлили юзасидан брифинг ўтказилди.

Ўтган ярим йилликда Рақобат қўмитаси томонидан ташкил этилган тизимли ўрганишлар натижасида 10,5 миллионга яқин фуқаронинг қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилиниб, улар фойдасига қарийб 59 млрд сўмлик маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.


Батафсил "O'ZBEKISTON 24" радиоканалида.

FACEBOOK*|TELEGRAM |INSTAGRAM* |X|YOUTUBE
2.4K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
@Otabek_Usmanov
06.08.2026 05:01
Рақобат қўмитаси аралашуви билан тадбиркордан газ учун асоссиз ундирилган тўлов қайтарилиши таъминланди

Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан «Burgutqal’a Saodati» фермер хўжалигининг мурожаати юзасидан ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганишлар давомида газ сарфини ҳисоблашда газ тақсимлаш станцияси (GTS)да ўрнатилган асосий ҳисоблагич ўрнига шохобчадаги иккинчи ҳисоблагичнинг юқорироқ кўрсаткичлари асос қилиб олингани аниқланди. Натижада газ ҳажми сунъий равишда ошириб ҳисобланган ва газ узатиш ташкилоти ҳисоблагичи билан ҳисоб-китоб қилинган ҳажм ўртасида 42 149 куб метр тафовут юзага келган.

Қўмита мутахассислари томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида иккинчи ҳисоблагич кўрсаткичлари асос қилиб олиниши қонунчилик талабларига мос эмаслиги, ҳисоблагичлар ўртасидаги тафовутга газ таъминоти ташкилоти томонидан етарли техник ёки метрологик асослар тақдим этилмагани ҳамда бу ҳолат натижасида тадбиркордан қарийб 96 млн сўмдан ортиқ маблағ асоссиз ортиқча ундирилгани аниқланди.

Юқоридагиларга кўра, Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан «Hududgazta’minot» АЖ ҳамда «Hududgaz Qoraqalpog‘iston» газ таъминоти филиалига нисбатан иш қўзғатилди.

Шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ҳамда фермер хўжалигидан ортиқча ҳисобланган маблағни ихтиёрий равишда қайта ҳисоб-китоб қилиб қайтариш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

«Hududgazta’minot» АЖ томонидан  ушбу қарздорлик корпоратив ҳисоб-китоб тизими орқали қайта ҳисобланиб, 96 млн сўмдан ортиқ маблағ «Burgutqal’a Saodati» фермер хўжалиги фойдасига ҳал этилиши таъминланди.

FACEBOOK*|TELEGRAM |INSTAGRAM* |X|YOUTUBE
1 2.4K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
@Otabek_Usmanov
05.08.2026 05:20
Рақобат қўмитаси таълим хизматлари соҳасида мурожаатларнинг қарийб 96 фоизи нодавлат таълим хизматларига тўғри  келиб, уларнинг сони ортиб бораётганлиги сабабли соҳада мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан таклифларини ваколатли органларга юборди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда хизматлар бозорида соғлом рақобат муҳитини таъминлаш доирасида нодавлат таълим хизматлари соҳасидаги мавжуд ҳолатни таҳлил қилди.

Сўнгги уч йил давомида Қўмитага келиб тушган 103,5 мингта мурожаатнинг 2 070 таси таълим хизматларига оид бўлиб, уларнинг қарийб 96 фоизи нодавлат таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ. Мазкур мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида истеъмолчилар фойдасига қарийб 1 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки:

фуқаролар асосан, таълим сифати талаб даражасида эмаслиги;
кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ ундирилиши;
шартнома шартлари ва пулни қайтариш тартиби ҳақида етарли маълумот берилмаслиги;
муддатли тўлов шартномаларини бекор қилишдаги муаммолар;
рекламада ваъда қилинган хизматларнинг амалда бажарилмаслиги каби ҳолатлардан норози бўлмоқда.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ таълим сифати устидан давлат назорати амалга оширилади. Бироқ нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш жараёнини тартибга солувчи аниқ механизмлар ҳамда пуллик таълим хизматларини кўрсатишнинг ягона қоидалари мавжуд эмаслиги айрим ҳолларда истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлмоқда.


Қўмита томонидан хорижий тажриба ҳам ўрганилди. Хусусан, Францияда Qualiopi, Нидерландияда NRTO, Швейцарияда эса EduQua тизимлари орқали хусусий таълим хизматлари сифатини аудитдан ўтказиш ва сертификатлаш амалиёти йўлга қўйилган бўлиб, улар хизматлар сифати, шаффофлик ва истеъмолчилар манфаатларини таъминлашда муҳим восита сифатида қўлланилмоқда.

Мазкур таҳлиллар асосида нодавлат таълим хизматлари бозорини янада такомиллаштириш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини кучлироқ ҳимоя қилиш мақсадида қуйидаги таклифлар илгари сурилмоқда:

нодавлат таълим хизматлари учун ихтиёрий сертификатлаш тизимини жорий этиш;

Нодавлат таълим ташкилотлари томонидан пуллик таълим хизматларини кўрсатиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

таълим хизматлари кўрсатувчи ташкилотларнинг истеъмолчилар билан муносабатларига қўйиладиган минимал талабларни белгилаш.


Ушбу таклифларнинг амалга оширилиши таълим хизматлари сифатини ошириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, хизматлар бозорида ҳалол рақобатни ривожлантириш ҳамда соҳада ягона ва шаффоф тартибларни шакллантиришга хизмат қилади.

Рақобат қўмитаси мазкур ташаббусларни амалга ошириш бўйича ўз таклифларини ваколатли давлат органига юборди ҳамда ушбу жараёнлардаги муаммоларни бартараф этиш борасида Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қиламиз.

FACEBOOK*|TELEGRAM |INSTAGRAM* |X|YOUTUBE
4 2.2K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
@Otabek_Usmanov
04.08.2026 12:35
#брифинг

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакилларидан жами 23,2 мингга яқин мурожаатлар келиб тушди.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида 10,5 млн нафар фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниб, улар фойдасига 59 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

Шунингдек, мурожаатларнинг асосий қисми истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, рақобат тўғрисидаги қонунчилик, реклама, савдо ва хизмат кўрсатиш, коммунал хизматлар, алоқа, транспорт ҳамда қурилиш соҳаларига тўғри келди.

Батафсил

FACEBOOK*|TELEGRAM |INSTAGRAM* |X|YOUTUBE
1 2.4K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
@Otabek_Usmanov
04.08.2026 11:30
Айни дамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида

2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакилларидан келиб тушган мурожаатлар таҳлили юзасидан брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг давомида Қўмитага келиб тушган мурожаатлар сони, уларнинг асосий йўналишлари, мурожаатлар асосида амалга оширилган тизимли ўрганишлар ҳамда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида эришилган натижалар ҳақида маълумот берилмоқда.

Онлайн кузатиш

FACEBOOK*|TELEGRAM |INSTAGRAM* |X|YOUTUBE
2 2.3K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
@Otabek_Usmanov
04.08.2026 05:35
Рақобат қўмитаси сўрови билан Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг бошланғич нархи 587,2 млн. сўмлик тендер савдоси бекор қилинди

Ижтимоий тармоқлар орқали “Бир манзил, бир телефон — битта тендер” – деб номланган танқидий мақола юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги буюртмачилигида 2026 йил 27 июль куни марказлашган тадбирларни ўтказиб бериш хизмати бўйича бошланғич нархи 587,2 млн. сўм бўлган танлаш савдосида “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Олиб борилган ўрганиш натижасида, Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланди.

Юқоридагиларга мувофиқ, Рақобат қўмитасининг қонунчилик талабларига амал қилиш юзасидан юборган сўровига асосан Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги томонидан ўтказилган танлаш савдоси белгиланган тартибда бекор қилинди.

Аниқланган қонунбузилишларнинг олди олиниши давлат маблағларининг самарали ва шаффоф сарфланишини таъминлайди, шу билан бирга тадбиркорлар учун очиқ ва адолатли рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.


FACEBOOK*|TELEGRAM |INSTAGRAM* |X|YOUTUBE
2 2.4K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
@Otabek_Usmanov
03.08.2026 05:00
“NIKA PHARM” МЧЖ, “Astor Alliance” МЧЖ ва “EVRO FARM BIZNES” МЧЖлар томонидан ортиқча олинган маблағлар қайтарилди

Қўмитанинг “Fair tech” ягона ахборот тизими орқали келиб тушган маълумотлар таҳлили давомида “NIKA PHARM” МЧЖ, “Astor Alliance” МЧЖ, “EVRO FARM BIZNES” МЧЖлар томонидан дори воситалари нархларини асоссиз ошириш ҳолатлари аниқланди.

Хусусан,
“NIKA PHARM” МЧЖ томонидан( “ГАСТРОМЕГ ЭЗО (Nika Pharm) капсулалари 40 мг №20”);
“Astor Alliance” МЧЖ томонидан (“Долгит крем 50 г ҳамда Мезим ф 10000 табл. п.о. №20”);
“EVRO FARM BIZNES” МЧЖ томонидан (БРОВЕНСИН (World Medicine) Сироп 100мл флаконлар”) дори воситасини сотишда белгиланган нархларга риоя этилмаганлиги натижасида жами 100 млн сўмга яқин асоссиз даромад олинган.

Корхоналар томонидан мазкур ҳолат ихтиёрий равишда бартараф этилди. Жумладан, асоссиз олинган даромад мавжудлиги юзасидан Солиқ қўмитасидан келиб тушган маълумотлар асосида ўрганиш ўтказилиб, ортиқча олинган маблағларни қоплаш чоралари кўрилган.


❗️Рақобат қўмитаси дори воситаларини реализация қилувчи тадбиркорлик субъектларини қонунчилик талабларига риоя этишга чақиради. Шунингдек, “Fair tech” ягона ахборот тизими орқали дори воситаларига қўлланилаётган устамаларни мунтазам таҳлил қилиб бориш ва қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда уларни ихтиёрий равишда бартараф этиш тавсия этилади.

FACEBOOK*|TELEGRAM |INSTAGRAM* |X|YOUTUBE
1 2.3K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
@Otabek_Usmanov
31.07.2026 10:35
“ЎЗБЕКИСТОН – 2030” СТРАТЕГИЯСИ

"Ўзбекистон-2030" Стратегиясининг 56-мақсади. Ушбу мақсад – монополь соҳаларни босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказиш, иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш ҳамда тадбиркорлар учун эркин ва қулай фаолият юритиш муҳитини яратишга қаратилгани билан алоҳида аҳамиятга эга.

Батафсил "Samarqand" радиосида.

#Ўзбекистон_2030

FACEBOOK*|TELEGRAM |INSTAGRAM* |X|YOUTUBE
1 2.4K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
@Otabek_Usmanov
31.07.2026 05:10
Рақобат қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишлар натижасида жисмоний ва юридик шахслардан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, асоссиз қарздорликлар ҳамда товар ва хизматлар сифатидан норозилик билан боғлиқ келиб тушаётган мурожаатлар ўзининг ижобий ечимини топмоқда.

Мурожаатлар ҳудудлар кесимида:

Жиззах вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан “Jizzax suv ta’minot” АЖнинг Ш.Рашидов туман филиали орқали аҳолига етказиб берилаётган ичимлик сувининг сифати, стандартлар ва белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Ўрганиш жараёнида мазкур филиал томонидан 2026 йилнинг февраль ва март ойларида Ш.Рашидов туманининг “Ҳаваслик”, “Жиззахлик”, “Зиёкор” ва “Совунгарлик” маҳаллаларида истиқомат қилувчи истеъмолчиларга икки ой давомида жами 63 009 м³ истеъмолга яроқсиз ичимлик суви етказиб берилганлиги аниқланди.

Юқоридагиларга асосан ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 194-сон қарори ҳамда “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлиги юзасидан “Жиззах сув таъминоти” АЖга нисбатан иш қўзғатилди. Ўрганишда аниқланган 282 миллион 280 минг сўмдан ортиқ маблағни 3 539 нафар истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳамда келгусида бу каби қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.

Қашқадарё вилояти
Яккабоғ туманида истиқомат қилувчи фуқаро Р.Т.дан келиб тушган мурожаатда Россия Федерациясидан халқаро пул ўтказмаси орқали юборилган 37 миллион сўмдан ортиқ маблағни икки ой давомида ола олмаганлиги маълум қилинган.

Фуқаро мазкур масала бўйича “Universal bank” АТБ раҳбариятига бир неча бор мурожаат қилган бўлса-да, муаммо ҳал этилмаган.

Ҳудудий бошқарма мутахассислари томонидан олиб борилган ўрганиш натижасида фуқарога тегишли бўлган 37 миллион сўмдан ортиқ маблағнинг тўлиқ қайтарилиши таъминланди.

Навоий вилояти
Хатирчи туманида истиқомат қилувчи фуқаро К.Г. Рақобат қўмитасининг ишонч телефони орқали туман марказидаги савдо мажмуасидан 1 миллион 700 минг сўмга харид қилган сув кулери қисқа вақт ичида носоз ҳолатга келиб қолгани сабабли ундан фойдаланиш имкони бўлмаётганлигини маълум қилган.

Ҳудудий бошқарма томонидан ўтказилган ўрганиш натижасида сотувчи “Xatirchi city hamrohi” МЧЖ томонидан сув кулеридаги носозлик бартараф этилди ҳамда маҳсулот истеъмолчига соз ҳолатда топширилиши таъминланди. Шунингдек, тадбиркорлик субъектига истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Сирдарё вилояти
Сирдарё туманида истиқомат қилувчи фуқаро Жабборова Олтиной муддатли тўлов асосида харид қилган мобил телефон қурилмаси учун ортиқча маблағ ундирилганидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Ҳудудий бошқарма томонидан хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти — “Sales master Network” МЧЖ билан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талаблари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада фуқародан ортиқча ундирилган қарийб 2 миллион сўм маблағ қайтариб берилди ва унинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Фарғона вилояти
Фарғона шаҳридаги “Янги Аср” маҳалласи, Мустақиллик кўчасида жойлашган янги қурилган кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи фуқаро Б.Д.дан келиб тушган мурожаатда хонадонлар табиий газ тармоғига уланмаганлиги сабабли аҳоли кундалик эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланишга мажбур бўлаётгани ва бу ҳолат ортиқча харажатларга сабаб бўлаётгани маълум қилинган.

Ҳудудий бошқарма томонидан газ таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилган техник чора-тадбирлар натижасида мазкур уйдаги барча хонадонлар қисқа муддатда табиий газ тармоғига тўлиқ уланди ҳамда аҳолига газ узлуксиз етказиб берилиши таъминланди.


FACEBOOK*|TELEGRAM |INSTAGRAM* |X|YOUTUBE
1 2.3K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
@Otabek_Usmanov
30.07.2026 12:05
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни I даражали “Манас” ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қирғиз Республикасининг юксак мукофотини давлатимиз раҳбарига Президент Садир Жапаров топширди.

Ўзбекистон етакчиси қардош Қирғизистон Президенти ва халқига чуқур миннатдорлик билдириб, ушбу мукофотни икки халқ ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлаш борасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ҳамда Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларини янги тарихий босқич – иттифоқчилик даражасига олиб чиқишга қаратилган муштарак интилишларнинг юксак эътирофи сифатида қабул қилишини таъкидлади.


Маълумот учун: 1996 йилда таъсис этилган “Манас” ордени Қирғиз Республикасининг олий давлат мукофотларидан бири ҳисобланади. Республика ва хориж фуқароларига давлатчилик ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ўзаро англашув ришталарини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун берилади.

FACEBOOK*|TELEGRAM |INSTAGRAM* |X|YOUTUBE
1 2.3K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
@Otabek_Usmanov
30.07.2026 11:10
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари тарихий ҳужжат - Иттифоқчилик тўғрисидаги шартномани имзоладилар.

Президенты Узбекистана и Кыргызстана подписали исторический документ - Договор о союзничестве.

FACEBOOK*|TELEGRAM |INSTAGRAM* |X|YOUTUBE
1 2.3K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
@Otabek_Usmanov
30.07.2026 05:00
РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ҚУРИЛИШ КОМПАНИЯЛАРИГА НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 27-майдаги ПҚ-4732-сон қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш тўғрисидаги низомга мувофиқ, Улуш киритиш асосида қуриш учун маблағларни жалб этувчи қурувчиларнинг электрон рўйхатига киритмаган ҳолда қурилиш объектларини реклама қилиш тақиқланади.

Шунга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан қарор ижросини таъминлаш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган ўрганишларда “Elita Stroy Building” МЧЖ ва “Glamur Gold” МЧЖ қурилиш корхоналарининг қурилиш мажмуалари электрон рўйхатга киритилмаганлиги, бироқ ушбу турар жой мажмуалари ижтимоий тармоқларда реклама қилинаётганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонунда тақиқланган товарларни, шунингдек, ишлаб чиқарилиши ва (ёки) реализация қилиниши учун тегишли сертификатлари ва лицензиялари, мажбурий сертификатлаштириш гувоҳномалари ёки махсус рухсатномалари мавжуд бўлмаган товарларни реклама қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Юқоридагиларга асосан, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Elita Stroy Building” МЧЖ ва “Glamur Gold” МЧЖлар Қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган деб топилиб, уларга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатини тўхтатиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан кўрсатма берилди.


FACEBOOK*|TELEGRAM |INSTAGRAM* |X|YOUTUBE
2 2.3K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
@Otabek_Usmanov
29.07.2026 05:01
ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯ БИТИМИГА РОЗИЛИК БЕРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан “Uztex Group” МЧЖга “Zarofattex” МЧЖни қўшиб олиш бўйича иқтисодий концентрация битимига розилик олиш юзасидан мурожаат кўриб чиқилди.

Таъкидлаш лозимки, “Uztex Group” МЧЖ трикотаж кийимлар ишлаб чиқариш ва  “Zarofattex” МЧЖ тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот ҳисобланади.

Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битим бозорда рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмаслиги бўйича хулосага келинди ва аризани қаноатлантириш ҳамда битимга розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди.

FACEBOOK*|TELEGRAM |INSTAGRAM* |X|YOUTUBE
1 2.4K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
@Otabek_Usmanov
28.07.2026 05:00
РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ: “ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА НОҚОНУНИЙ РЕКЛАМАЛАРГА ИШОНМАНГ!

Мамлакатимизда фуқароларнинг бюджет жараёнларида фаол иштирокини таъминлаш мақсадида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси амалга ошириб келинмоқда.

Мазкур жараён доирасида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича лойиҳалар таклиф қилиши ва овоз беришда иштирок этиши мумкин. Овоз бериш ихтиёрий бўлиб, у учун ҳеч қандай тўлов ёки моддий рағбатлантириш мавжуд эмас.

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда норасмий Telegram-ботлар орқали “Ташаббусли бюджет” жараёнларида овоз бериш эвазига пул мукофотлари таклиф этилаётган ҳолатлар кузатилмоқда. Бу эса аҳоли орасида турли талқинлар ва баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб, жараённинг шаффофлигига путур етказиши мумкин.

Қўмита томонидан ўтказилган ўрганишларда айрим таниқли блогерлар томонидан учинчи шахслар манфаати йўлида норасмий “бот”лар орқали маълум тўлов эвазига овоз бериш мумкинлиги ҳақида реклама тарқатилгани аниқланди. Бунда “расмий” сўзлардан ва “Ochiq budjet” портали логотипларига ўхшаш белгилардан фойдаланилгани фуқароларни чалғитиши эҳтимолини кучайтиради.

Шу муносабат билан, Рақобат қўмитаси барча фуқароларга қуйидагиларни расман эслатиб ўтади:

“Ташаббусли бюджет” жараёнларида овоз бериш фақатгина “Ochiq budjet” ахборот портали, унинг Android ва iOS тизимларидаги мобил иловалари ҳамда Telegramдаги расмий бот орқали амалга оширилади;

Амалдаги тартибга кўра, берилган овозлар учун ҳеч қандай тўлов ундирилмайди ва овоз берган фуқароларга ҳеч қандай моддий рағбатлантириш кўзда тутилмаган;

Норасмий “бот”лардан фойдаланиш ёки улар орқали тарқатилаётган маълумотларга ишониш жараённинг тўғри ташкил этилишига салбий таъсир кўрсатиши ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Маълумот учун: Рақобат қўмитаси томонидан ўтган давр мобайнида, бир қатор блогерлар ушбу норасмий “бот”лар орқали пул эвазига овоз бериш мумкинлиги ҳақида реклама тарқатганликлари аниқланган бўлиб, utkir_shodmonov (Ўткир Шодмонов), Mominlive.1 (Абдурасул Иброхимов), Aslbek_emir (Амиров Асилбек), jasjannew (Жасур Шодиев) каби блогерларга огоҳлантириш ва тушунтиришлар берилган ҳамда тегишли чоралар кўрилиб, рекламалар олиб ташланган.


Фуқаролардан ушбу жараёнда фақат расмий манбаларга ишониш, ҳар қандай норасмий таклифларга алданмаслик ва бу каби ҳолатларга дуч келганда тегишли идораларга хабар беришларини сўраймиз.

Рақобат қўмитаси томонидан “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан тизимли мониторинглар олиб борилмоқда, норасмий ботлар, ҳақ эвазига овоз бериш ёки фуқароларни чалғитувчи бошқа реклама қонунчилиги талабларини бузувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда Қўмита ваколати доирасида тегишли чоралар кўрилишини маълум қиламиз.

FACEBOOK*|TELEGRAM |INSTAGRAM* |X|YOUTUBE
3 2.3K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi
@Otabek_Usmanov
27.07.2026 05:01
Рақобат қўмитаси аралашуви билан тадбиркорга нисбатан асоссиз ҳисобланган 72 млн сўмлик қарздорлик бекор қилинди

Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишларни давом эттирмоқда.

Урганч шаҳрида фаолият олиб борувчи “PITNAK ESHIK OYNA” МЧЖга бино-иншоотига табиий газ қоидаларини бузганлик учун тузилган 72 млн сўмлик далолатнома асоссиз эканлигини билдириб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.

Мурожаат юзасидан тегишли ўрганиш ишлари олиб борилиши давомида “Ҳудудгаз таъминот” АЖ ва унинг “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали томонидан асоссиз далолатнома тузилганлик ҳолати аниқланди.

Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси талаблари бузилганлиги бўйича “Ҳудудгаз таъминот” AЖнинг “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиалига нисбатан иш қўзғатилди.


Шунингдек, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ҳамда ортиқча ҳисобланган 72 млн сўм қарздорликни қайта ҳисоб-китоб қилиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Ушбу қарор ва кўрсатма орқали “PITNAK ESHIK OYNA” МЧЖнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари тикланди ҳамда газ таъминоти соҳасидаги асоссиз қарздорликларга чек қўйилди.

Рақобат қўмитаси келгусида ҳам тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш, шаффоф ва адолатли бозор муҳитини шакллантириш борасидаги фаолиятини изчил давом эттиради.


FACEBOOK*|TELEGRAM |INSTAGRAM* |X|YOUTUBE
3 2.4K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi

4.4K
Raqobatni rivojlantirish va iste'molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi raisi maslahatchisining rasmiy kanali

Facebook*:https://www.facebook*.com/otabek.usmonov.3551

Instagram*:https://www.instagram*.com/otabek__usmanov_/?next=%2F
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram