2025 йилда 6 та давлатнинг даромад гуруҳи ўзгарган
Жаҳон Банки узоқ йиллардан буён мамлакатларни даромадидан (GNI бўйича) келиб чиқиб
4 та даромад гуруҳига ажратиб келади. Хусусан, классификацияга кўра мамлакатлар
паст, паст-ўрта, юқори-ўрта ҳамда
юқори даромадли гуруҳларга бўлинади.
2025 йилда жон бошига даромади
1175 доллардан паст мамлакатлар паст даромадли ҳисобланса, даромади
1176-4635 доллар оралиғидагилар
паст-ўрта даромадли,
4636-14 375 доллар оралиғидаги мамлакатлар эса
юқори-ўрта даромадли мамлакатлар ҳисобланади. Даромади
14 375 доллардан юқори бўлган мамлакатлар эса
юқори даромадли мамлакатлар ҳисобланади.
Ҳозирги кунда дунё мамлакатларининг
11,4 фоизи паст даромадли, 21,6 фоизи паст-ўрта даромадли, 27 фоизи юқори-ўрта даромадли, қолган 40 фоизи эса юқори даромадли ҳисобланади.
Мамлакатлардаги даромадлар ўсиши сабаб йиллар давомида юқори даромадли мамлакатлар улуши ошиб, паст даромадли мамлакатлар улуши эса қисқариб борган. Хусусан,
1995 йилда жами мамлакатларнин
г 31 фоизи (ҳозиргидан
19,6 фоиз банд кўп) паст даромадли мамлакат ҳисобланган. Шунингдек, юқори даромадли мамлакатлар улуши ҳозиргидан
16,4 фоиз банд паст шаклланган.
2025 йилда
Того паст даромадли мамлакатлардан
паст-ўрта даромадли мамлакатлар гуруҳига қўшилган. Шунингдек,
Иордания, Микронезия, Филиппин, Шри-Ланка, Ветнам каби мамлакатлар паст-ўрта даромадли мамлакатдан
юқори-ўрта даромадли мамлакатларга айланишган.
Мамлакатимиз
2025 йилда жон бошига даромади (GNI)
3670 долларни ташкил этиб,
паст-ўрта даромадли мамлакатлар гуруҳидан жой олган. Ҳозирги ўсиш суръатлари билан
2027 йил cўнггидаёқ мамлакатимиз юқори-ўрта даромадли мамлакатлар қаторига қўшилиши мумкин.
Мустақилликка эришган вақтимизда ҳам паст-ўрта даромадли мамлакат ҳисобланганмиз (кейинчалик паст даромадли мамлакат сифатида ҳам 10 йиллар давомида таснифланган). Яъни келаси йилда юқори-ўрта даромадли мамлакатлар қаторига қўшилсак, бу вазифани 36 йилда уддалаган бўламиз.
@Mirkonomika
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram