Марказий Осиё мамлакатлари орасида кимнинг ташқи мажбуриятлари кўпроқ
Биринчи чоракда мамлакатимизнинг жами ташқи мажбуриятлари (ташқи қарзнинг кенгроқ кўриниши)
89,9 млрд долларни ташкил этди. Таққослаш учун бу кўрсаткич қўшниларимиз Қозоғистонда
182,8 млрд долларни,
Қирғизистонда эса 12,4 млрд долларга тенг бўлган.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ялпи ташқи мажбуриятлар
мамлакатимизда 19,5 фоизга, Қозоғистонда 7,5 фоизга, Қирғизистонда эса 1,4 фоизга ўсган.
Бир қарашда Қозоғистонда Ялпи ташқи мажбуриятлар жуда юқоридек кўринади. Масалан Қозоғистонда ташқи мажбуриятлар ҳажми
Ўзбекистонга нисбатан 2 баробар, Қирғизистонга нисбатан эса 14,7 баробарга кўпроқ. Лекин ташқи мажбуриятларнинг структураси ҳамда даромаддаги улушини таққосласак Қозоғистонда ташқи мажбуриятлар уқадар юқори эмаслигига гувоҳ бўламиз.
Биринчидан, Қозоғистонда ташқи мажбуриятларнинг даромаддаги (ЯИМ) улуши
59,7 фоизни ташкил этади. Таққослаш учун
мамлакатимизда бу кўрсаткич 61,1 фоизга тенг (
2025 йил ЯИМИ билан ҳисобланган),
Қирғизистонда эса ялпи ташқи мажбуриятлар ЯИМнинг
55 фоизини ташкил этган.
2019 йил билан таққослаганда Қирғизистон ҳамда Қозоғистонда ялпи ташқи мажбуриятларнинг ЯИМдаги улуши сезиларли пасайган бўлса, мамлакатимизда бу кўрсаткич сезиларли ошган. Хусусан,
2019 йилнинг биринчи чорагида
Қозоғистонда Ялпи ташқи мажбуриятларнинг ЯИМдаги улуши
89,3 фоизни,
Қирғизистонда эса 100 фоизни ташкил этган бўлса, Сўнгги 7 йилда бу кўрсаткич
Қозоғистонда 29,7 фоиз бандга, Қирғизистонда эса 45,2 фоиз бандга пасайган.
Мамлакатимизда эса бу даврда ялпи ташқи мажбуриятларнинг ЯИМдаги улуши 26,2 фоиз бандга ошган (
2019 йилда ЯИМнинг 34,9 фоизини ташкил этган).
Шу маънода сўнгги 7 йилда бу уч давлат орасида мамлакатимиз энг паст қарз юкига эга мамлакатдан, энг юқори қарз юкига эга мамлакатга айланган. Бу ўз навбатида нисбатан паст база таъсири билан ҳам изоҳланади. Яъни янги даврда дунёга очилишимиз кўпроқ молиявий ресурсларни жалб қилиш имкониятини яратган.
Иккинчидан
Қозоғистонда ялпи ташқи мажбуриятларнинг қарийб тенг ярми (47,8 фоизи) тўғри инвестиция киритган корхоналар ўртасидаги мажбуриятларга тўғри келади. Таққослаш учун мамлакатимизда бу кўрсаткич
6,9 фоизга тенг, холос. Шунингдек,
Қозоғистонда Жами ялпи ташқи мажбуриятларнинг 9,1 фоизи ҳукумат (General Government) ҳиссасига тўғри келса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 40,8 фоизга тенг.
Умуман олганда, номинал рақамларда Қозоғистоннинг Жами ялпи мажбуриятлари баланд бўлса-да, юқоридаги сабабларга кўра, унинг ҳақиқий даражаси қўшниларидан деярли фарқ қилмайди. Ўзбекистон билан таққослаганда эса ҳатто пастроқ ҳам.
@Mirkonomika
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram