Туғилиш даражасининг пастлиги аҳоли сонига қандай таъсир қилиши юқоридаги графикда яққол кўринади.
2024 йил бошида Жанубий Кореяда аҳоли сони
51,7 млн кишини ташкил этиб, Ўзбекистонга нисбатан
40 фоизга кўпроқ шаклланган.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда ҳар бир аёлга тўғри келадиган фарзандлар сони
3,2 ни ташкил этади, Жанубий Кореяда эса бу кўрсаткич
1 дан паст. Бу ўз навбатида Жанубий Кореяда аҳоли сони қисқариб боришига мамлакатимизда эса ўсишда давом этишига олиб келади.
Натижада, БМТ прогнозларига
кўра 2041 йилда Ўзбекистон аҳоли сони бўйича Кореяни қувиб ўтади (Ўзбекистон бўйича прогнозларни сўнгги маълумотлар асосида янгиладим).
Аср сўнггига бориб эса мамлакатимизда аҳоли сони
77,7 млн кишига етса, Жанубий Кореяда
22 млн кишигача қисқаради. Яъни туғилиш даражасининг пасайиши ва паст даражада қолиши натижасида биздан
40 фоизга кўпроқ Корея аҳолиси
75 йилдан кейин мамлакатимиздагидан 3,5 баробарга камроқ шаклланиши мумкин.
@Mirkonomika
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram