Қозоғистон Марказий банки асосий ставкани 18 фоиз даражада ўзгаришсиз қолдирди
Қозоғистонда
Март ойида йиллик инфляция
11,7 фоиздан 11 фоизгача секинлашган. Бунда, озиқ-овқат инфляцияси
1 фоиз бандга, ноозиқ-овқатлар
0,3 фоиз бандга, хизматлар эса
0,8 фоиз бандга секинлашган. Инфляциянинг секинлашиши нисбатан қаттиқ
монетар шароитлар, валюта курсининг ижобий таъсири, истеъмолнинг барқарорлашиши каби омиллар билан изоҳланган.
Умумий инфляция секинлашган бўлишига қарамасдан аҳолининг инфляцион кутилмалари 1,1 фоиз бандга тезлашиб 14,6 фоизга етган.
Ташқи шарт шароитлар. “Яқин Шарқдаги кескинлашиб бораётган вазият глобал энергия, озиқ-овқат ва ўғит нархларининг кўтарилишига олиб келмоқда. Бу бир қатор мамлакатларда инфляцион босимни кучайтириб, Қозоғистон учун импорт харажатларининг ортиши хавфини юзага келтирмоқда.
Евроҳудуд ва АҚШда март ойида инфляция тезлашиши ноаниқлик ва инфляцион хавфларнинг ортиши билан бирга кечди. Мазкур шароитда Европа Марказий банки ва Федерал резерв
фоиз ставкаларини ўзгаришсиз сақлаб қолди ҳамда келгуси қарорлар борасида янада эҳтиёткор ёндашувга содиқлигини тасдиқлаган”.
Марказий банк Инфляцияни оширувчи асосий рисклар сифатида
Яқин Шарқдаги кескинликлар ҳамда
аҳолининг тартибга солинадиган нархлар бўйича кутилмаларини келтирган.
Марказий банк инфляциянинг пасайиш суръати, ички талаб динамикаси, фискал консолидациянинг амалда бажарилиши, квазифискал рағбатлантириш параметрлари ва тартибга солинадиган нархлар, шунингдек шаклланаётган ташқи муҳит ва унинг инфляцияга таъсирини баҳолашни давом эттиришини таъкидлаган.
Шунингдек, мавжуд тенденциялар сақланиб қолса ва янги ташқи шоклар юзага келмаса, кейинги йиғилишларда асосий ставка пасайтирилиши мумкинлигини маълум қилган.
@Mirkonomika
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram