“Давлат салоҳияти паст, маҳаллий бозор ҳажми кичик ва фискал имкониятлар чекланган шароитда(аксарият қуйи даромадли мамлакатлар)
саноат парклари энг мақбул саноат сиёсати воситаси ҳисобланади. Аксинча, ушбу уч омил ҳам катта бўлса (жаҳоннинг йирик иқтисодиётларида бўлгани каби) импорт тарифлари, инновацияларни субсидиялаш, маҳаллий компонент улушига қўйиладиган талаблар ва бошқа кўплаб воситалар самарали бўлиши мумкин: бундай шароитда тадбиркорлик субъектлари маҳаллий бозорда миқёс самарасини амалга ошира олади, давлат эса уларнинг фаолиятини назорат қилиш ва ижтимоий хизматларга сарфланадиган харажатларни қисқартирмаслик учун зарур салоҳиятга эга бўлади. Айнан шу мамлакатлар ривожланиш мақсадида саноат сиёсатини турли шаклларда синаб кўриш учун энг кенг имкониятларга эга. Ўртадаги мамлакатлар эса мавжуд вариантлардан эҳтиёткорлик билан танлов қилиши зарур.”
“Бироқ бугунги кунда ушбу тамойиллар маълум даражада тескарисига ўзгарган:
одатда кичик бозор ҳажми билан тавсифланадиган қуйи даромадли иқтисодиётлар катта бозор ҳажмини талаб қиладиган импорт тарифларидан энг кўп фойдаланади. Юқори ўрта даромадли мамлакатлар эса, ўз навбатида, тадбиркорликни кенг кўламли субсидиялаш сиёсатига таянадилар.”
@Mirkonomika
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram