Mirkonomika
@Mirkonomika
Жаҳон Банки “саноат сиёсатига” нисбатан муносабатини ўзгартирибди
"Жаҳон банкининг ривожланаётган иқтисодиётлар учун саноат сиёсати мақсадга мувофиқлиги масаласига биринчи марта эътибор қаратганига 30 йилдан ортиқ вақт ўтди. 1993 йилда "Шарқий Осиё мўъжизаси"нинг сабаблари таҳлил этилган биринчи ҳисоботда шундай хулоса қилинган эди: "Бизнинг баҳомизга кўра, муайян тармоқларни рағбатлантириш сиёсати умуман самара бермаган ва шу сабабли бошқа ривожланаётган иқтисодиётлар учун ҳам саноат сиёсати қўллаш мақсадга мувофиқ эмас."
"Ҳисобот шимоли-шарқий Осиё мамлакатларида бир қатор "танлаб олинган аралашувлар" экспорт ва иқтисодий ўсишга ижобий таъсир кўрсатганини тан олган бўлса-да, бу мамлакатлар нисбатан ноёб бир қатор шароитлардан баҳраманд бўлганини таъкидлаган эди. Биринчидан, саноат сиёсати юқори таълим даражаси, юқори жамғариш кўрсаткичлари ва паст тенгсизлик фонида амалга оширилган. Иккинчидан, аралашувлар бозор механизмларидаги аниқ камчиликларни бартараф этишга йўналтирилган. Учинчидан, тегишли ҳукуматлар зарур иқтисодий самарадорлик мезонларини белгилаш ва назорат қилиш учун етарли малака ва имкониятга эга бўлган. Аммо ҳисоботда бу формула "бошқа шароитларда" ишламаслиги мумкинлиги таъкидланган".
"Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қўлланиладиган воситалар турига қараб, саноат сиёсати аввал ўйланганидан кўра кенг кўламда татбиқ этилиши мумкин. Саноат сиёсатига нисбатан дастлабки шубҳаларни қайта кўриб чиқишни тақозо этувчи учта кенг қамровли ўзгариш юз берди. Биринчидан, дунё бўйлаб таълим даражасининг ошиши билан бирга давлат бошқаруви салоҳияти сезиларли даражада кенгайди. Иккинчидан, кўплаб мамлакатларда сиёсий муҳит ривожланиш мақсадларига нисбатан янада қулайроқ тус олди, хусусан, бола ва оналар саломатлиги яхшиланди, инфляция пасайди. Натижада кўплаб сиёсий тизимлар бугун самарали ва тежамкор саноат сиёсатини амалга оширишга янада кўпроқ қодир. Учинчидан, ҳозирги кунда аксарият иқтисодиётлар 1990 йиллар бошига нисбатан жаҳон бозори билан анча чуқур интеграциялашган. Бу бир томондан ҳукуматларнинг тармоқларни қаттиқ ҳимоя қилиш ёки бошқариш имкониятини қисқартиради, аммо бошқа томондан ниманинг самарали ишлаётганини аниқлашни осонлаштиради: маҳаллий компаниялар халқаро бозорларда рақобатбардош бўла олса, бу одатда саноат сиёсатининг тўғри йўлда эканлигидан далолат беради."
"Муваффақият мисоллар энди кам эмас. Масалан, Руминияда ҳукумат малакали компьютер муҳандислари учун иш ҳақи солиғи бўйича имтиёз жорий этди ва бу мутахассисликлар бўйича таълим олишни рағбатлантирди. Мазкур дастур Руминияни дастурий таъминот ишлаб чиқариш соҳасида жаҳон миқёсидаги етакчи марказга айлантирди. Бразилияда эса тадқиқотлар маҳаллий аҳамиятга эга асосий экинлар ва экологик шароитларга йўналтирилди - бу Бразилиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасида глобал кучга айланишига замин яратди."
"Шарқий Осиёга қайтадиган бўлсак, тадқиқотчилар 33 йил ўтиб Корея тажрибасини қайта ўрганди. Натижалар шуни кўрсатдики, ҳукуматнинг 1970 йиллардаги оғир ва кимё саноатини ривожлантиришга қаратилган йирик дастури узоқ муддатда мамлакат ЯИМини ҳар йили 3 фоизга оширган. Бу 1993 йилдаги ҳисоботда ҳукуматнинг "катта субсидиялари" сифатида баҳоланган иқтисодий зарардан(ЯИМнинг 2,4 фоизи) юқори."
"Юқоридаги мисоллар истисно бўлмаса-да, саноат сиёсатига оид тадқиқотларнинг аксарияти ҳали ҳам ишлаб чиқариш соҳасига қаратилган. Бироқ ўзгарувчан дунёда ҳукуматлар тобора кўпроқ қишлоқ хўжалиги, конь саноати, малакали касбий хизматлар ва туризм каби бошқа тармоқларда ҳам саноат сиёсатини қўллашни ўрганмоқда."
"Ҳозирги глобал ноаниқлик шароити саноат сиёсатининг қайси шакллари самарали ва иқтисодий жиҳатдан оқилона эканлигини аниқлаш мақсадида тажрибавий ёндашувларга мурожаат қилишнинг заруратини оширмоқда."

11 1.8K
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram