avatar
Ikrom Sharif
@IkromSharif
05.04.2026 12:05
Хато тушунча!

Кўпчилик эрлар рафиқаларини ўз қолипларига солишга ҳаракат қиладилар. Қиладиган ҳар бир ишлари ёки айтадиган ҳар бир гаплари ўз услубида бўлишини истайди. Бу ҳолат кўпчилик эрларда кузатилади. Уларга айтар гапимиз шуки, бундай хоҳишингиз ҳаргиз рўёбга чиқмайди. Рафиқангиз айни сиз хоҳлайдиган услубда муомала қилиши, сиздек фикр юртиши, гаплашиши ҳатто турмуш ҳаётдаги зарурий ишларни сиз истаган шаклда бажаришини кутиб ўтирманг. Чунки аёл зотининг фикр юритиши, ҳаётга боқиши, дунё қараши, ишларга баҳо бериши эркакникидан тубдан фарқ қилади. Демак ўз-ўзидан муомала маданияти, гаплашиш услуби ҳам фарқли бўлади. Кўп эрлар ҳаётнинг мана шу нуқтасини яхши англамаганлари учун оилада можаро ва келишмовчилик пайдо бўлади. Оқил эр бундай ҳолатларни тўғри баҳолаб ўртадаги турлиликдан кир қидирмайди ва аёлининг ҳолатини тўғри қабул қилади. Зеро, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
وَلَيْسَ الذَّكَرُ كَالأُنثَى
«Ва ўғил қиз каби эмас»
(Оли Имрон 36)

@IkromSharif
514
💯 146
🔥 87
👍 41
😢 7
💔 4
3
806 20.7K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Ikrom Sharif

47.1K
Reklama va hamkorlik uchun: @IkromSharif_reklama_bot
Открыть в Telegram