avatar
Ikrom Sharif
@IkromSharif
10.04.2026 19:26
Покиза қалбли эр—хотинлар шунчаки тасодифий учрашмайди. Балки, уларни пок ниятлар жамлайди.(амаллар ниятларга боғлиқ)
Мутовалли Ша’ровий айтганларидек: Агар икки киши орасидаги гўзал алоқани кўрсанг, уларнинг учинчиси Аллоҳ эканлигини билиб олавер.


@IkromSharif
522
🔥 91
🥰 62
👍 22
😢 21
💯 20
😍 2
1
527 7.3K
avatar
Ikrom Sharif
@IkromSharif
10.04.2026 13:57
"Мен илгари салафи солиҳларнинг узоқ вақт Қуръон тиловати, ибодат ва илм ўқишдан ҳеч малолланмагани ва зерикмаганини эшитиб, жуда ажабланар ва ҳайратланар эдим.
Кейин қўл телефонлари чиқиб, одамлар унга қанчалик боғланиб қолганларини кўриб, салафларнинг ҳолини тушундим – одам нимага муҳаббат қўйса, ундан ҳеч малол ва чарчоқ туймас экан!"

Аллоҳим, бизларни ўзингга ва ўзинг яхши кўрган нарсаларга муҳаббатли қил!

@IkromSharif
383
😢 137
🔥 63
👍 28
💯 12
💔 10
2
234 9.8K
avatar
Ikrom Sharif
@IkromSharif
10.04.2026 10:41
Оқибатларни бегоналар бузмайди

Бир йигит ошнасидан сўради?
— Қаерда ишлаяпсан?
— Дўконда.
— Маошинг қанча?
— Ҳар иш кунимга 100 минг сўм.
Сўраётган киши қошларини чимириб шундай деди:
— 100 минг?! Шу ойликка оила боқиб бўладими?! Ишинга яраша пул беришмас экан. Сен ўзингни ҳурмат қилмасанг-чи, сени бошқалар ҳам ҳурмат қилмайди…

Ишчи йигитнинг ишдан ҳам, иш эгаларидан ҳам кўнгли совиди. Шартта бориб, раҳбариятдан ёки маошини кўтариб беришларини, ёки у ишдан кетишини айтди. Улар эса, маошни кўтаришмади. Натижада йигит тамоман ишсиз қолди.

####

Бир аёл фарзанд кўрди. Туғруқдан кейин ўзи ҳам, фарзанди ҳам соғ-саломат эканидан қувонди. Ширин фарзандини бағрига босиб, кўплар маҳрум бўлган оналик неъматига эришгани учун Аллоҳга ҳамдлар айтди.
Икки-уч кун ўтиб туғруқхонадан келинлик уйига қайтди.
Уни қутлагани келган дугонаси сўради:
— Шундай фарзанд туғиб берганинг учун эринг сенга нима совға қилди?
— Ҳеч нарса, деди хотиржам бўлиб аёл.
— Ҳеч нарса?! Сен ўлиб-тирилиб бир фарзанд кўрасану у сенга ҳеч нарса бермайдими?! Битта гулга ҳам муносиб кўрмадими?! Шуми қадр-қимматинг?!…

Эр кечқурун ишдан келди. Хотиннинг қовоғи осилган, саволларга қўпол ва зардали жавоблар қайтарарди. Бу ҳолат жанжалга айланиб, иш талоқ билан якун топди.

БУЗҒУНЧИ БЎЛМАНГ!

Икром Шариф таржимаси.

��Telegram  |  ��Instagram*  |  ��Facebook* | ▶️You tube
🔥 325
💯 128
91
😢 56
👍 35
💔 31
6
339 13.1K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
Ikrom Sharif
@IkromSharif
09.04.2026 13:53
Баъзи уйларда ҳолат яхши эмас.
Ота-она ўртасида келишмовчилик бўлади, болалар баъзан ҳолдан тойдиради, ёки уйда умумий муҳит оғир, ҳамма асабий бўлади.
Шунда одам ўзини ғалати ҳис қилади. Яшаяпти, лекин зериккан, жим, лекин ичи тўла гап, танаси шу ерда, лекин руҳи бошқа жойларда кезади…

Ечим нима?
Катта ўзгаришлар қилиш шарт эмас. Кичик нарсадан бошланг: яхши гапдан.
Юмшоқроқ гапиринг, сабр билан эшитинг ва дарҳол натижа кутманг. Яхши сўзнинг ўзи яхшилик. Лекин сабр қилиш ҳам керак.
Чунки йиллаб тўпланган муаммо бир кунда йўқолиб қолмайди.

Оилага доим катта қарорлар шарт эмас. Кўпинча кераги — бироз суҳбат, бироз меҳр, бироз сабр.
Дўстлар ҳам сабрга муҳтож, ишдаги одамлар ҳам меҳрга муҳтож. Ҳаммамизга ҳам бироз тинчлик, бироз хордиқ керак.
Шундагина олдинга юра оламиз.

@IkromSharif
314
💯 98
👍 69
🔥 25
😢 25
3
320 13.6K
avatar
Ikrom Sharif
@IkromSharif
08.04.2026 23:32
– Аллоҳ таоло мени яхши кўрадими?
– Ҳа, яхши кўради. Сен тунда гуноҳлар билан Унга исён қиласан. У эса сенинг жонингни гуноҳинг устида олмайди, балки тавба қилар, деб тонгда сени ўйғотади, яна фурсат беради. Аслида У сенинг тавбангга муҳтож эмас.
Мана шу сени яхши кўриши аломатидир.

@IkromSharif
681
😢 291
🔥 70
👍 31
💔 20
💯 8
🥰 4
😍 2
334 14K
avatar
Ikrom Sharif
@IkromSharif
08.04.2026 19:30
Нафс билан суҳбат

Иброҳим Таймий айтадилар: Нафсимни Жаннатга «киритдим», унинг меваларидан егиздим, анҳорларидан ичирдим, бокира ҳурларини қучоқлатдим...

Кейин уни дўзахга «киритдим», ундаги заққумдан егиздим, йирингидан ичирдим, занжири ва кишанлари билан уни боғладим...

Кейин нафсимга:
— «Танла, қайси бирини истайсан?», дедим.
— «Дунёга қайтиб солиҳ амал қилишни истайман!», деди у.
— «Сен дунёдасан. Қани, унда амал қилиб ол», дедим.


@IkromSharif
458
😢 230
🔥 79
👍 30
💔 24
5
363 14.4K
avatar
Ikrom Sharif
@IkromSharif
08.04.2026 12:27
Фарзандингиз бирор ваъда бериб, кейин уни бузса, "Хўп дедингу қилмадинг, энди иккинчи бор мендан бирор нарса сўрама!" — деманг.

Тўғрироғи:
— Болажоним, ваъдага хилоф қилиш мусулмонга ярашмайди. Аллоҳ таоло ваъдсини бузганларни хушламайди, кейин одамлар орасида ҳам ишончни йўқотиб қўясан. Келаси гал диққатлироқ бўл! — денг.

Бола сизга эмас, иймони, виждони, мурувватига содиқ бўлиши кераклигини англасин.

@IkromSharif
437
👍 118
🔥 57
💯 26
🥰 17
6
💔 1
396 15.6K
avatar
Ikrom Sharif
@IkromSharif
07.04.2026 17:27
Муҳаббат кўпинча гўзалликдан бошланади. Чунки инсон руҳи табиатан гўзалликка интилади. Кўзга ёққан, қалбга ҳузур берган нарса уни ўзига ром қилади.
Лекин ҳар бир гўзаллик чин муҳаббатга айланавермайди.

Агар инсон шу гўзаллик ортида ўз руҳига яқинлик, тушуниш ва мосликни топса — бу ҳақиқий муҳаббатга айланади. Бундай муҳаббат вақт ўтиши билан яна ҳам кучаяди.
Аммо агар фақат ташқи кўриниш бўлса, ички уйғунлик топилмаса — бу муҳаббат эмас. Бу ҳавас. У тез пайдо бўлади ва тез сўнади.

Демак, гўзаллик — эшик. Муҳаббат эса эшик ортида нима борлигига боғлиқ.

@IkromSharif
361
💯 85
👍 50
🔥 45
😢 10
5
🥰 5
😍 3
364 15.4K
avatar
Ikrom Sharif
@IkromSharif
07.04.2026 14:15
Эр…
Эр — хонадоннинг устуни, камоннинг ўқидир. Унинг келиши бахт, йўқлиги ғамдир. У бор уй обод, усиз уй харобадир.

Аёл…
Аёл — ўз уйининг бекасидир, уйнинг жаннатидир, уйнинг ҳуснидир. Аёлсиз ҳаёт татимайди. Усиз ўтган давралар ширин ўтмайди. Эр аёлини кўрса, ташвишлари арийди, унга яқинлашса, сурур туяди.


@IkromSharif
461
🔥 87
👍 55
😢 22
💯 20
🥰 14
💔 5
636 16.3K
avatar
Ikrom Sharif
@IkromSharif
07.04.2026 13:32
Яқин дўстимиз Шавкат Ҳасан оила қуриш арафасида турганлар учун янги лойиҳа бошлаётган эканлар.

Лойиҳа ўзига муносиб жуфт топа олмаётган инсонлар муаммосини ҳал қиларкан.

Тақдимот 12 апрель куни, қуйидаги ёпиқ каналда бўлади:

�� Обуна бўлиш

@ikromsharif
92
👍 38
🔥 23
💔 4
💯 2
125 15.5K
avatar
Ikrom Sharif
@IkromSharif
06.04.2026 20:10
#эрхотинлик

Менга шу гап ёқди:))

Эрни тушуниш керак. У тушунилишни истайди. Севилиш унга у қадар муҳим эмас.
Хотинни эса тушуниш эмас, севиш керак. У севилишни истайди. Ўзи уни тушуниб ҳам бўлмайди.

@IkromSharif
839
💯 304
👍 127
😍 66
🔥 63
🥰 40
😢 22
14
💔 13
1.2K 18.8K
avatar
Ikrom Sharif
@IkromSharif
05.04.2026 12:05
Хато тушунча!

Кўпчилик эрлар рафиқаларини ўз қолипларига солишга ҳаракат қиладилар. Қиладиган ҳар бир ишлари ёки айтадиган ҳар бир гаплари ўз услубида бўлишини истайди. Бу ҳолат кўпчилик эрларда кузатилади. Уларга айтар гапимиз шуки, бундай хоҳишингиз ҳаргиз рўёбга чиқмайди. Рафиқангиз айни сиз хоҳлайдиган услубда муомала қилиши, сиздек фикр юртиши, гаплашиши ҳатто турмуш ҳаётдаги зарурий ишларни сиз истаган шаклда бажаришини кутиб ўтирманг. Чунки аёл зотининг фикр юритиши, ҳаётга боқиши, дунё қараши, ишларга баҳо бериши эркакникидан тубдан фарқ қилади. Демак ўз-ўзидан муомала маданияти, гаплашиш услуби ҳам фарқли бўлади. Кўп эрлар ҳаётнинг мана шу нуқтасини яхши англамаганлари учун оилада можаро ва келишмовчилик пайдо бўлади. Оқил эр бундай ҳолатларни тўғри баҳолаб ўртадаги турлиликдан кир қидирмайди ва аёлининг ҳолатини тўғри қабул қилади. Зеро, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
وَلَيْسَ الذَّكَرُ كَالأُنثَى
«Ва ўғил қиз каби эмас»
(Оли Имрон 36)

@IkromSharif
514
💯 146
🔥 87
👍 41
😢 7
💔 4
3
806 20.7K
avatar
Ikrom Sharif
@IkromSharif
05.04.2026 07:06
У сизнинг яқинингизда!
Руҳингиз жисмингиз ва фикрингизда Уни ёд этинг, У сизни ҳимоясига олади, ёрдам беради, сиз билан бирга бўлади.
У беҳожат Зот. Бандалар шундай Зотнинг салтанати остонасига бор вужуди билан бош урмас экан, уларнинг қалблари ҳаловат топмайди, безовталигича қолади.


@IkromSharif
468
💯 100
🔥 80
😢 58
👍 11
💔 2
202 19.9K
avatar
Ikrom Sharif
@IkromSharif
04.04.2026 21:23
– Аллоҳ таоло мени яхши кўрадими?
– Ҳа, яхши кўради. Сен тунда гуноҳлар билан Унга исён қиласан. У эса сенинг жонингни гуноҳинг устида олмайди, балки тавба қилар, деб тонгда сени ўйғотади, яна фурсат беради. Аслида У сенинг тавбангга муҳтож эмас.
Мана шу сени яхши кўриши аломатидир.

@IkromSharif
616
😢 318
🔥 76
👍 25
💯 23
🥰 1
466 21.2K
avatar
Ikrom Sharif
@IkromSharif
03.04.2026 14:18
Муносабатлардаги муаммолар одатда икки нарсадан келиб чиқади:
1. Нотўғри тушуниш — яъни гапни, вазиятни ёки инсонни нотўғри англаш.
2. Нотўғри муомала — яъни шу тушунганингга яраша нотўғри йўл тутиш, нотўғри гапириш ёки хатти-ҳаракат қилиш.

@IkromSharif
412
💯 198
👍 64
🔥 47
😢 6
543 23.3K

Ikrom Sharif

47.1K
Reklama va hamkorlik uchun: @IkromSharif_reklama_bot
Открыть в Telegram