avatar
Doktor Ischanov Rasmiy
@Doktor_Ischanov_rasmiy
31.03.2026 13:25
��‍⚕️ Эркаклар саломатлиги: 10 та олтин қоида

1. ��️ Иссиқликдан сақланиш (Гипертермия)
Эркаклар жинсий тизими аъзолари пастроқ ҳароратни хуш кўради. Тез-тез иссиқ ҳаммом (сауна), иссиқ ванна қабул қилиш ва машина ўриндиғини ҳаддан ташқари иситиб юриш сперматозоидлар сифатига салбий таъсир қилади.

2. �� Тўғри ички кийим танлаш
Ҳаддан ташқари тор ва синтетик ички кийимлар қон айланишини бузади ва "парник" эффектини келтириб чиқаради. Пахтадан (хлопок) тайёрланган, эркинроқ кийимларни танлаш тавсия этилади.

3. �� Фойдали маҳсулотлар (Омега ва Рух)
Рационда ёнғоқлар, қовоқ уруғи, балиқ ва кўкатлар (айниқса селдерей) бўлиши эркаклик гормони — тестостерон ишлаб чиқарилишини яхшилайди.

4. �� Уйқу ва Тестостерон
Эркакларда асосий жинсий гормон тунги соат 00:00 дан 06:00 гача бўлган чуқур уйқу пайтида ишлаб чиқарилади. Доимий уйқусизлик жинсий заифликка ва тез чарчашга олиб келади.

5. ��‍♂️ Кичик тос машқлари (Кегель)
Фақат аёллар учун эмас, эркаклар учун ҳам Кегель машқлари жуда фойдали. Бу машқ қовуқ назоратини яхшилайди, простатитнинг олдини олади ва жинсий қувватни оширади.

6. �� Ширинлик ва хамир овқатларни чеклаш
Қондаги қанд миқдорининг юқори бўлиши кичик қон томирларини шикастлайди. Бу эса нафақат буйракларга, балки эректил функцияга ҳам бевосита салбий таъсир кўрсатади.

7. �� Мунтазамлик муҳим
Тартибли жинсий ҳаёт (турмуш ўртоғи билан) простата безида суюқлик димланиб қолишининг олдини олади. Бу простатит ва бошқа яллиғланишлардан ҳимояловчи табиий усулдир.

8. �� Инфекциялардан ҳимояланиш
Ҳар қандай тартибсиз жинсий алоқа нафақат инфекция, балки сурункали урологик касалликлар манбаидир. Ўзингизни ва оилангизни доимо асранг.

9. �� Қон босими назорати
Юқори қон босими буйраклар фильтрациясини бузади. Буйрак етишмовчилигининг олдини олиш учун қон босимингизни меъёрда (120/80) сақлашга ҳаракат қилинг.

10. �� Стресс ва руҳият
Эркаклардаги кўпгина урологик муаммолар (тез-тез сийиш ёки жинсий муаммолар) психологик стресс билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Руҳий хотиржамлик — жисмоний соғликнинг пойдеворидир.

Урология маълумотлар Исчанов мобил китоби ичида ��
https://ischanov.taplink.ws
👍 366
186
💯 34
🔥 24
👏 8
🙏 2
🫡 1
658 51K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Doktor Ischanov Rasmiy

177.1K
ИСЧАНОВ КАНАЛЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ИСТАГИНГИЗ БЎЛСА ИСЧАНОВ КАРТАЛАРИ:

УЗ КАРТА
8600110499144958

СБЕРБАНК
4817760169130113

Исчанов китоби👇
https://ischanov.taplink.ws

Исчанов биографияси👇
https://ischanov.ru/doktor-ischanov-haqida-ischanov-biografiya.html
Открыть в Telegram