�� Гипергидроз нима?
Гипергидроз — бу меъёрдан ортиқ терлаш ҳолати бўлиб, эркаклар, аёллар ва болаларда ҳам учраши мумкин.
Одатда терлаш организмни совитиш (ҳароратни тушириш) учун керак. Лекин гипергидрозда тери орқали суюқлик меъёрдан кўп ажралади.
Турлари
�� Бирламчи гипергидроз
Туғма бўлади ва кўпинча маълум жойларда (қўл, оёқ, қўлтиқ) кузатилади.
�� Иккиламчи гипергидроз
Бошқа касалликлар натижасида пайдо бўлади:
▪️ инфекциялар (масалан, сил)
▪️ эндокрин касалликлар
▪️ ўсма касалликлари
Бу ҳолатда кўпинча бутун танада терлаш кузатилади ва айниқса кечаси кучаяди.
Нормада
Организмда кунлик тер орқали тахминан 500–600 мл суюқлик йўқотилади.
Тер безлари ташқи таъсирларга жавобан ишлайди ва организм ҳароратини буғланиш орқали туширади.
⚠️
Агар терлаш жуда кучли бўлса ёки кечаси ортиб кетса, шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram