�� Баҳорда қайси ўсимликлар аллергия қўзғатади?
�� Баҳор келиши билан табиат уйғонади. Аммо бу давр аллергияга мойил одамлар учун қийин мавсум ҳисобланади. Чунки ҳавода ўсимлик гулчанглари (пыльца) кўпайиб кетади.
�� Баҳорда аллергия қўзғатиши мумкин бўлган дарахтлар:
�� Чинор
�� Сарв
�� Қайин
�� Эман
�� Қайрағоч
�� Тол
�� Қарағай
�� Қора терак
�� Шумтол
�� Аллергиянинг асосий сабаби — ўсимлик гулчанглари. Улар бурун шиллиқ пардаси, нафас йўллари ва кўз конъюнктивасига таъсир қилади.
⚠️ Асосий белгилар:
�� аксириш
�� бурун битиши ёки сув келиши
�� бурун қичишиши
�� кўз қизариши ва ёшланиши
�� йўтал
�� терида қичишиш ва қизариш
�� Аллергияни аниқлаш учун IgE қон таҳлили ўтказилади. Шу орқали организм қайси аллергенга сезгирлиги маълум бўлади.
��⚕️ Агар шундай белгилар кузатилса, аллерголог шифокорга мурожаат қилиш муҳим. Ўзбошимчалик билан даволаниш касалликни кучайтириши мумкин.
https://ischanov.taplink.ws
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram