�� Парурез
Парурез — бу психосоматик ҳолат бўлиб, инсон уйдан ташқари жойларда сийдик чиқара олмаслиги билан тавсифланади. Бундай ҳолатда одам меҳмонхона, жамоат ҳожатхонаси ёки бошқа жойларда ҳожат қилишдан уялиб, сийдик чиқаришда қийинчиликка дуч келади.
�� Қизиғи шундаки, тадқиқотларга кўра дунё аҳолисининг тахминан 75% қисми ҳаёти давомида камида бир марта парурез ҳолатини бошдан кечирган.
⚠️ Нега бу муҳим?
Парурез баъзи ҳолларда сийдик таҳлиллари натижаларини талқин қилишда аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Чунки уялиб қолиш ёки стресс ҳолатида организмда гормонлар (айниқса стресс гормонлари) кўпайиб, таҳлил натижалари бироз ўзгариши мумкин.
��⚕️ Шунинг учун агар сизда парурез кузатилса, бу ҳақида даволовчи шифокорга албатта хабар бериш муҳим. Бу ҳолат таҳлил натижаларини тўғри баҳолашга ёрдам беради.
�� Урологик кўпроқ маълумотлар мобил тиббий китобимда ҳам жамланган:
��
https://ischanov.taplink.ws
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram