Нима учун баъзи ёш шифокорлар институтни тугатгандан кейин ривожланмай қолади?
Бундай ҳолатга олиб келадиган 5 та салбий сифат бор.
1️⃣ Кибр
Институтни тугатиши билан ўзини катта мутахассис деб ҳисоблайди. Ўзини доим ҳақ деб ўйлайди, катта клиника очиб зўр бўлиб кетаман деб ўйлайди, одамларга тепадан қарашга ўтади.
2️⃣ Пулни касбдан устун қўйиш
Беморни даволашдан кўра беморлар кўп пул олиш ва тез амал ёки бойлик топишга ҳаракат қилади. Тиббиётда эса биринчи ўринда инсон саломатлиги туриши керак.
3️⃣ Кўролмаслик (ҳасад)
Ўзидан кўпроқ ютуқларга эришган, кўпроқ билимли ёки кўпроқ бемор ишончига эга бўлган шифокорларни кўролмайди. Улар ҳақида ижтимоий тармоқларда ёмон гаплар ёзади, имкони топилса баҳсга тортади, камситишга уринади. Ҳатто яхши таниқли шифокорни изоҳларига атайлаб негатив сўзлар ёзиб, керак бўлса уришасанми деб чорлаб ёзади. Чунки унинг ичида катта қора туғён бор — бу эса ҳасад ва кўролмасликдир, у тинч ётиб ухлолмайди, нега у нега мен эмас деб.
4️⃣ Беморга ҳурматсиз муносабат
Беморни тингламайди, саволларига бефарқ қарайди, қўпол муомала қилади. Аслида эса яхши шифокор аввал беморни тинглайди, тушунтиради ва ишонч уйғотади.
5️⃣ Ўқиш ва ривожланишни тўхтатиш
Тиббиёт жуда тез ривожланадиган соҳа. Янги протоколлар, янги усуллар, янги тадқиқотлар доим чиқиб туради. Ўқишни тўхтатган шифокор аста-секин касбий жиҳатдан орқада қолиб кетади.
Хулоса:
Яхши шифокор бўлиш учун фақат диплом етарли эмас.
Камтарлик, доимий ўқиш, беморга ҳурмат ва ҳалол меҳнат — ҳақиқий шифокорнинг асосий белгиларидир. Ёмон сифатли врачваччалар эса орқада қолиб кетади ва ғийбатдан сира тўхтамайди!
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram