�� Эрта никоҳларнинг олдини олиш бўйича янги қарор қабул қилинди
2026 йил 3 март куни “Аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш” бўйича Президент фармони қабул қилинди.
Янги тартиблар:
�� 2027 йилдан ҳар икки тараф камида 21 ёшга тўлиб, биринчи марта никоҳ қураётган ёш оилаларга давлат томонидан қўшимча имтиёзлар берилади.
�� Агар бундай оилалар Ижтимоий реестрга киритилса, уларга бериладиган субсидия, ссуда ва грантлар 1,5 бараварга оширилади.
�� Никоҳ шартномаси тузганлар никоҳни рўйхатдан ўтказиш учун тўланадиган давлат божидан озод этилади.
Талаба қизлар учун имконият:
�� 2026/2027 ўқув йилидан
ҳомиладор ёки 3 ёшгача фарзанд тарбиялаётган талабаларга таълимни давом эттириш учун “иккинчи имконият” берилади.
Яна бир муҳим ўзгариш:
⚠️ Вояга етмаганлар билан никоҳни тарғиб қилиш ёки чақириш учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади.
�� 2026 йил 1 сентябрдан никоҳ ёшига оид қонунбузилиш ҳақида хабар берган шахслар жариманинг 15% қисми билан рағбатлантирилади.
https://ischanov.taplink.ws
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram