Баҳорда бронхиал астмаси бор беморлар нимага эътибор бериши керак?
Баҳор фаслида аллергия ва нафас йўллари касалликлари кўпайади. Шу сабаб бронхиал астмаси бор одамларда хуружлар тез-тез кузатилиши мумкин.
Бронхиал астма нима?
Бронхиал астма — нафас йўлларининг сурункали яллиғланиш касаллиги. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунёда тахминан 300 миллион одам ушбу касалликдан азият чекади.
Асосий сабаблар
▪️ Генетик мойиллик
▪️ Аллергия (гул чанглари, уй чанги)
▪️ Чекиш
▪️ Респиратор инфекциялар
▪️ Айрим озиқ-овқат ёки дори воситалари
Асосий белгилари
▪️ Қуруқ йўтал
▪️ Нафас қисиши
▪️ Ҳансираш
▪️ Кўкракда оғирлик ҳисси
Бу ҳолатлар кўпинча тунда ёки эрта саҳарда пайдо бўлади.
Баҳорда қандай эҳтиёт чоралари керак?
✅ Аллергенлар билан алоқани камайтириш
✅ Хонани тез-тез шамоллатиш
✅ Чангни мунтазам тозалаш
✅ Ҳаво тозалагич ёки намлагичдан фойдаланиш
✅ Юнгли гиламлардан воз кечиш
✅ Ҳашаротларни йўқ қилиш
�� Агар шифокор тавсияларига амал қилинса, бронхиал астмани назорат қилиш ва хуружларни камайтириш мумкин.
https://ischanov.taplink.ws
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram