avatar
Doktor Ischanov Rasmiy
@Doktor_Ischanov_rasmiy
03.03.2026 19:10
🪦 Нега оддий ерга кўмилган жасад тезроқ суякка айланади,
аммо бетон ичидаги мурда чириши секинлашади?

Бу жараён тўлиқ табиий биокимёвий қонунларга боғлиқ. Қисқача ва илмий тушунтириб берамиз 👇

🟤 1️⃣ Оддий ерга кўмилганда

Ер муҳитида:

✅ Кислород мавжуд
✅ Намлик табиий айланиб туради
✅ Бактериялар, қўнғирқуртлар ва ҳашаротлар табиий емиришга жасад ёнига кириб билади.

Шу сабаб 🧬 аэроб чириш бошланади.
Бактериялар оқсил, ёғ ва углеводларни тез парчалайди.

📌 Натижада тўқималар минераллашиб, 5-10 йиллардан сўнг асосан суяк қолади.

⚫ 2️⃣ Агар жасадни атрофи бетон билан ёпилса

Бу ҳолатда муҳит кескин ўзгаради:

❌ Кислород деярли йўқ
❌ Газлар чиқолмайди
❌ Намлик қамалиб қолади
❌ Табиий емирувчи қурт қумурсқалар бактериялар ёнига керакли миқдорда киролмайди.

Бу шароитда 🧪 анаэроб чириш кечади.

Метан, аммиак, водород сульфид ҳосил бўлади.

Ёғ тўқималари совунсимон массага айланади.

Жасадда куйгандек қорайиш кузатилади.

📌 Чириш жараёни анча секин кечади.

🔥 Нега иссиқлик ажралади?

Чириш — бу ферментатив ва микробиологик реакциялар йиғиндиси.
Бактериялар органик моддаларни парчалаганда энергия ажралади.

Ёпиқ бетонли муҳитда иссиқлик тарқалмай, маҳаллий равишда тўпланади ва қабр очилса иссиқлик бирдан тарқайди.
Бу табиий экзотермик жараён.

Қисқаси:
Оддий ерга кўмилса → кислород бор → аэроб чириш → тез парчаланиш бўлади.

Бетон муҳит → кислород йўқ → анаэроб чириш → секин парчаланиш 50-60 йилда ҳам суяк бўлиб улгурмайди.

🧠 Асосий фарқ — муҳит шароити ва микроорганизмлар фаолиятидадир.
👍 423
😢 259
😨 66
💯 33
🔥 20
🫡 6
👏 3
🥰 1
92 50.1K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Doktor Ischanov Rasmiy

177.1K
ИСЧАНОВ КАНАЛЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ИСТАГИНГИЗ БЎЛСА ИСЧАНОВ КАРТАЛАРИ:

УЗ КАРТА
8600110499144958

СБЕРБАНК
4817760169130113

Исчанов китоби👇
https://ischanov.taplink.ws

Исчанов биографияси👇
https://ischanov.ru/doktor-ischanov-haqida-ischanov-biografiya.html
Открыть в Telegram