�� Болага нисбатан жисмоний ва эмоционал зўравонлик оқибатлари
“Мени ҳам уришган, ҳеч нарса бўлмаган” деган гаплар кўп учрайди. Лекин зўравонликнинг изи бола руҳиятида қолади.
�� Жисмоний зўравонлик — шапалоқ, камар, бурчакка тиз чўктириш, мажбурлаб овқатлантириш.
�� Эмоционал зўравонлик — бақириш, ҳақорат, доимий танқид, эътиборсиз қолдириш, қўпол қараш.
Оқибатлари:
�� Бола доимий стресс гормонларига ўрганиб қолади.
�� Бақириш ва уришга сезгирлик пасаяди — таъсир қилиш учун янада қаттиқ жазо талаб қилинади.
�� Бола жазони кутиб, доимий хавотирда яшайди.
�� Ўзини хавфсиз ҳис қилмайди, ота-онадан қўрқади.
�� Ота-она авторитети пасаяди.
�� Муаммони ҳал қилиш ўрнига “жанжал тугашини кутиш”ни ўрганади.
�� Кейинчалик бошқаларга зўравонлик қилиш эҳтимоли ортади.
�� Қарамликларга мойиллик (алкоголь, тамаки ва бошқа).
�� Ўз-ўзини баҳолаш пасаяди.
�� Қўрқув, тревожлик, нерв тиклари, уйқу бузилиши пайдо бўлади.
�� Катта ёшда ота-она билан муносабатлар совуқлашади.
❗ Энг муҳими:
Сиз болани урганда, у сизни севишдан тўхтамайди.
У ўзини севишдан тўхтайди.
Бола тарбияси — қўрқитиш эмас, ишонч ва ҳимоя ҳиссини беришдир.
https://ischanov.taplink.ws
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram