�� Рамазон ойида тўғри овқатланиш организмни соғломлаштиради
❗️Нотўғри овқатланиш эса саломатликка зарар етказиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таъкидлаганидек, соғлом рационга амал қилиш орқали ортиқча вазнни камайтириш, қон босими ва холестерин миқдорини пасайтириш мумкин.
�� Суюқликни етарли қабул қилинг.
Ифторлик ва саҳарлик оралиғида кўпроқ сув ичиш керак. Кундузи иссиқ ҳаво ва терлаш сабаб йўқотилган суюқлик ўрнини қоплаш муҳим.
�� Серсув маҳсулотлар — ҳўл мевалар, бодринг, помидор, “ачиқ-чучук” салати, шўрва ва сабзавотли салатлар фойдали.
☕️ Кофеинли ичимликлар (кофе, кола) организмдан сув чиқаришини кучайтиради, шунинг учун уларни чеклаш мақсадга мувофиқ.
��♂️ Кун давомида енгил ҳаракатлар қилинг. Узоқ муддатли оғир жисмоний фаоллик ҳам, бутунлай ҳаракатсизлик ҳам тавсия этилмайди.
�� Саҳарликни қолдирманг.
Айниқса катта ёшдагилар, ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун енгил ва мувозанатли саҳарлик жуда муҳим.
Енгил нонушта учун:
�� сабзавотлар
�� донли нон маҳсулотлари
�� сут маҳсулотлари (тузсиз пишлоқ, сузма, сут)
�� оқсилга бой маҳсулотлар тавсия этилади.
�� Айрим беморларга рўза тутиш тавсия этилмайди:
— операциядан кейинги давр
— оғир юрак-қон томир, буйрак, жигар касалликлари
— қандли диабетнинг оғир шакли
— сил ва айрим онкологик касалликлар
�� Бундай ҳолатларда рўза тутишдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Соғлом овқатланиш — рўзанинг баракасини оширади.
https://ischanov.taplink.ws
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram