�� Протрузияси борлар учун 10 муҳим маслаҳат
1. Ортиқча юк кўтарманг
Бел умуртқаларига босим ошиши оғриқни кучайтиради.
2. Тўғри ўтиришни ўрганинг
Орқа тик, бел қўллаб-қувватланган ҳолатда ўтириш протрузия ривожини секинлаштиради.
3. Узоқ вақт қимирламай ўтирманг
Ҳар 30–40 дақиқада туриб, енгил ҳаракатлар қилинг.
4. Ўта юмшоқ матрас хавфли, ёстиқ жуда баланд бўлмасин, текис жойда кўпроқ хар куни 1 соат узунасида ётинг, гилам усти бунга қулай.
5. Енгил даволовчи машқлар қилинг
ЛФК, чўзилиш ва бел мушакларини мустаҳкамловчи машқлар жуда муҳим.
6. Вазнни назорат қилинг
Ортиқча вазн умуртқа дискларига қўшимча босим беради.
7. Физиотерапия усулларидан фойдаланинг
Массаж, электрофорез, магнитотерапия оғриқ ва яллиғланишни камайтиради.
8. Шифокор тавсияси билан дори қабул қилинг
Яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи препаратлар ҳолатни енгиллаштиради.
9. Совуқ қотишдан сақланинг
Бел соҳасининг совуши мушак спазмини кучайтиради.
10. Невролог кўригидан мунтазам ўтинг
Вақтида назорат — асоратларнинг олдини олади.
Табиий ва тиббий турли малҳамлар Исчанов мобил китоби ичида кўплаб ёзилган ��
https://ischanov.taplink.ws
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram