Prokuratura Departamenti
@Department_uz
12 1.1K
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.Х. ва Н.А. фуқаро А.С.нинг ишончига кириб, уни 55 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Корея давлатига ишга юборишлари ва у ерда доимий яшаш гувоҳномасини олиб беришларини айтиб, келишилган пулдан 25 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғот тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Б.Б. “Ал-Беруний” МФЙ ҳудудидаги кўчма савдо дўконида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 282,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Гулистон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “N.A.” фермер хўжалиги масъул шахслари “Шоликор” СИУ ҳудудидаги ер майдонида сув насосларидан фойдаланишда электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, 194,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Термиз тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Т.М. “Нурафшон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий фойдаланишдаги электр энергиясига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 129,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нишон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Нишон тумани ЭТК электромонтёри А.И. хизмат мавқеидан фойдаланиб, 4 млн сўм эвазига фуқаро Ш.Х.нинг хонадонида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилиб, олдиндан 1,5 млн сўмини қўлга киритиб, қолган 2,5 млн сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банкларидан бирининг Ромитан филиали собиқ раҳбари А.Ҳ., банк менежери Ф.С. ва тумандаги маҳаллалардан бирида собиқ ҳоким ёрдамчиси вазифасини вақтинча бажарувчи С.Х.лар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Ҳ.А.нинг хабардорлигисиз унинг номига 32,9 млн сўм кредит маблағи ажратиб, гўёки уч ғилдиракли мотоцикл хариди учун ЯТТ “С.Г.”нинг ҳисоб-рақамига пул кўчириб, нақдлаштириб олиш йўли билан ўзлаштирганликлари аниқланган.
Бундан ташқари, фуқаро Ҳ.А.дан 35,9 млн сўмлик кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги суд буйруғи асосида МИБ туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилганлигидан хабар топган банк собиқ бошқарувчиси А.Ҳ. ўзининг жиноий ҳаракатларини яшириш мақсадида тўланмаган кредит қарздорликни гўёки тўлиқ ундирилганлиги ҳақидаги сохта хатни МИБ туман бўлимига тақдим қилиб, ижро иши юритишни тамомланишига эришган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Н. фуқаро С.Н.га ўзини Департамент ходими деб таништириб, фуқаро Н.Ш.дан муқаддам тезкор тадбирда ашёвий далил сифатида олинган умумий баҳоси 462,9 млн сўмлик 292 дона заргарлик буюмларини қайтариб олиб бериши ва Н.Ш.ни жиноий жавобгарликдан озод қилиб бериши эвазига 2 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Шунингдек, Ш.Н. Гулистон шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида 337 минг сўмлик тўловларни тўламаслик мақсадида ўзини Департаментнинг Гулистон шаҳри бўлими бошлиғи деб таништириб, умумий овқатланиш шохобчасининг фаолияти юзасидан текширув ўтказиб, ёптириб юбориш билан таҳдид қилганлиги аниқланиб, текширувда Ш.Н. томонидан 2 500 АҚШ доллари ва 337 минг сўм ҳисобидан 1,2 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Р.Х. (муқаддам судланган) Миробод тумани, “Баёт” МФЙ ҳудудидаги хонадонда умумий баҳоси 261,6 млн сўмлик 15 турдаги 11 675 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро М.Т. "Лабзак" МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий баҳоси 297,4 млн сўмлик 70 турдаги 10 567 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментининг Сергели тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида “Деҳқон бозори” ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Г.Д. 2 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ундан умумий баҳоси 48 млн сўмлик 1 064 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро З.И. фуқаро Ш.И.нинг ишончига кириб, уни 8 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Корея давлатига ишга юборишини айтиб, келишилган пулдан 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 200 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро М.Т. “Обод” МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий баҳоси 130,6 млн сўмлик 9 333 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ “Ш.Т.” Тараққиёт МФЙ ҳудудидаги хонадонида табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан яширин йўл билан резина шланг орқали табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 366,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Пахтакор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар А.Э. ва А.Э. “Боғишамол” МФЙ ҳудудидаги хонадонларида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 133,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментининг Олмазор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.Х. “Бунёдкор” МФЙ ҳудудидаги хонадонда умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 129,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Бахмал тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман қишлоқ хўжалиги бўлими масъул шахслари иситиш қозонини табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 103,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.