avatar
Prokuratura Departamenti
Переслано от Bosh prokuratura
20.07.2026 11:28
Сохта прокурор ушланди!

2007 йилда туғилган К.Х. онасига тегишли “Cobalt” русумли давлат рақами 10 W 284 LB бўлган автомашинани бошқариб юрган вақтда, ўзини гўёки Тошкент вилояти Қибрай тумани прокуратурасининг ходими эканлигини айтиб, ўзидаги сохта гувоҳномани кўрсатиб юрганлиги тўғрисида тезкор маълумотлар олинган.

Бош прокуратура Шахсий хавфсизлик бошқармаси ва ИИБ ЙҲҲБ ходимлари билан 2026 йил 12 июль куни Қибрай тумани “Ғ.Ғулом” МФЙ ҳудудида рейд тадбирлари ўтказилаётган вақтда фуқаро К.Х. “Cobalt” русумли давлат рақами 10 W 284 LB бўлган автомашинани бошқариб келаётганида тўхтатилган.

Фуқаро К.Х. ИИБ ЙҲХБ ходимлари қонуний чора кўрмаслиги учун ўзини гўёки Қибрай тумани прокуратурасининг ходими эканлигини айтиб, ўзидаги сохта гувоҳномани кўрсатиб, жавобгарликдан қочмоқчи бўлган. К.Х.га маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.

Автомашина назорат тартибида кўздан кечирилган вақтда автомашина ўриндиғидан “25 C 836 AA” бўлган давлат рақам белгиси аниқланган. Ҳодиса жойига тезкор-тергов гуруҳи чақирилиб, фуқаро К.Х.дан бир дона гувоҳнома, бир жуфт давлат рақам белгиси олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2026 йил 13 июлда Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!
 
Ўзини турли давлат органлари ходими сифатида таништириб хизматлар эвазига пул талаб қилувчи шахсларга ишонманг.
 
Кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз Бош прокуратуранинг “1161” рақамли “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиб, хабар беринг.
 
Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.
 
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram* | YouTube | Facebook* | Veb-sayt
27 7.2K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Prokuratura Departamenti

23K
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали, https://prodepartament.uz/ расмий веб-сайти
Открыть в Telegram