avatar
Prokuratura Departamenti
@Department_uz
20.07.2026 09:03
Тошкент шаҳрида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Р.Х. (муқаддам судланган) Миробод тумани, “Баёт” МФЙ ҳудудидаги хонадонда умумий баҳоси 261,6 млн сўмлик 15 турдаги 11 675 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро М.Т. "Лабзак" МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий баҳоси 297,4 млн сўмлик 70 турдаги 10 567 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментининг Сергели тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида “Деҳқон бозори” ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Г.Д. 2 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ундан умумий баҳоси 48 млн сўмлик 1 064 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
43 7.1K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Prokuratura Departamenti

23K
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали, https://prodepartament.uz/ расмий веб-сайти
Открыть в Telegram