avatar
Zarnews.uz
@zarnews_uz
23.07.2026 15:00
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига қандай тайёргарлик кўриляпти?

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига тайёргарлик доирасида Спорт вазири Адҳам Икромов ФИДE президенти маслаҳатчиси Берик Балгабаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда Олимпиада баҳслари ва имконияти чекланган шахслар учун 3-Бутунжаҳон шахмат паралимпиадасини халқаро стандартлар асосида ташкил этиш, хавфсизлик ва меҳмонхона хизматларини мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, мусобақалар билан бир вақтда ўтадиган ФИДE Конгрессида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан шахмат федерациялари вакиллари ва мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда. Шу боис барча ташкилий масалаларни юксак савияда ўтказиш лозим.

Муҳокама якунида масъулларга тайёргарлик жараёнларини белгиланган муддатларда сифатли якунлаш, меҳмонлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда Олимпиадани мамлакатимиз нуфузига муносиб даражада ташкил этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

✅@Zarnews_uz
5 1.4K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Zarnews.uz

13.9K
Самарқанд вилоят ZarNews.uz веб-сайти.
Тезкор, холис, ишончли!

Сайт: http://zarnews.uz

info@zarnews.uz

http://facebook*.com/zarnews.uz/

https://www.instagram*.com/zarnews.uz/

Реклама ва мурожаатлар👉 @zarafshonbot

📞 +998662339159
📞 +998662339156
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram