�� Жаҳон чемпионатларидаги пенальтилар серияси: Статистика нима дейди?
Opta маълумотларига кўра, 1982 йилдан бери Жаҳон чемпионатларидаги пенальтилар сериясида жами 292 та зарба йўлланган. Уларнинг 222 таси гол билан якунланган бўлса, 70 таси қайтарилган ёки ноаниқ кетган.
�� Юқори бурчаклар — 100% натижа:
Дарвозанинг юқори қисмига йўлланган барча 40 та зарба гол билан якунланган. Айниқса, юқори марказга йўлланган 10 та зарбанинг барчаси дарвоза тўридан жой олган. Бу ҳудуд дарвозабонлар учун энг еттиб бўлмас нуқта ҳисобланади.
�� Энг хавфли ҳудудлар:
Дарвозанинг ўрта қисми, хусусан марказдан бироз чап ва ўнг томонлар энг паст самарадорликни кўрсатмоқда (50% ва 52.9%). Бундай баландликда дарвозабонлар тўпни қайтариши анча осон кечган.
�� Пастки бурчаклар:
Пастки чап бурчак энг оммабоп йўналиш бўлиб, у ерга 41 марта зарба берилган ва самарадорлик 85.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram