avatar
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Переслано от Aktam XAITOV | rasmiy kanal
21.03.2026 12:16
☑️ Наврўзи олам муборак бўлсин!

Баҳор ва янгиланиш байрами – Наврўз муносабати билан жонажон халқимизни, тадбиркор ва ишбилармонларимизни, фермерларимиз, фаолларимиз ҳамда барча юртдошларимизни чин қалбдан самимий муборакбод этамиз!

Бу қутлуғ айём эзгулик ва саховат, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик каби олижаноб фазилатларни янада мустаҳкамлайди. Наврўз фалсафаси инсон қадрини улуғлаш, кексаларга ҳурмат, муҳтожларга меҳр ва ёрдам кўрсатиш каби қадриятлар билан уйғундир.

Янгиланиш ва барака нафаси кезиб юрган шу файзли кунларда барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик-тотувлик ва фаровонлик тилаймиз.

Янги кун – Наврўз барчамизга қутлуғ ва баракали келсин!

@a_xaitov
🔥 6
👍 2
👏 2
💯 2
14 748

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

12.2K
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг:
👉 https://taplink.cc/uzlidep

Партияга онлайн аъзо бўлиш:
👉 https://uzlidep.uz/redirectToAuth

Мурожаат учун:
👉 uzlidep@uzlidep.uz

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси:
👉 https://t.me/a_xaitov
Открыть в Telegram