avatar
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Переслано от Aktam XAITOV | rasmiy kanal
20.03.2026 09:01
☑️ Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Меҳр-оқибат, бағрикенглик ва шукроналик айёми – муборак Рамазон ҳайити муносабати билан барча юртдошларимизни чин юракдан самимий муборакбод этамиз!

Ушбу қутлуғ байрам халқимиз қалбида эзгулик, инсонийлик ва саховат туйғуларини янада мустаҳкамлаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини кучайтиради. Айниқса, муқаддас Рамазон ойида нуронийлар ҳолидан хабар олиш, аёллар ва болаларга меҳр кўрсатиш, эҳтиёжманд инсонларга беғараз ёрдам бериш каби савобли ишлар кенг қулоч ёзади.

Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон қадрини улуғлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва ижтимоий адолатни таъминлашга хизмат қилмоқда. Бу эзгу мақсадлар Рамазон ҳайитининг маънавий қадриятлари билан уйғун ҳолда халқимизни янада бирлаштирмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизга сиҳат-саломатлик, хонадонларига тинчлик-тотувлик, файзу барака ва фаровонлик тилаймиз.

Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

@a_xaitov
👍 8
🔥 5
👏 3
18 798

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

12.2K
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг:
👉 https://taplink.cc/uzlidep

Партияга онлайн аъзо бўлиш:
👉 https://uzlidep.uz/redirectToAuth

Мурожаат учун:
👉 uzlidep@uzlidep.uz

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси:
👉 https://t.me/a_xaitov
Открыть в Telegram