O‘zLiDeP депутати солиқ қўмитаси раисига заргарлик соҳасидаги муаммолар юзасидан сўров йўллади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси
Равшан Фазилов томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси
Фаррух Пулатовга депутатлик
сўрови юборилди.
Сўровда мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва инвестициявий муҳитни яхшилаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани қайд этилган. Айниқса, сўнгги йилларда заргарлик саноати жадал ривожланиб, минглаб корхоналар ташкил этилгани ва янги иш ўринлари яратилгани таъкидланган.
Шу билан бирга, депутат тадбиркорлар билан учрашувлар давомида солиқ тизимидаги айрим муаммолар уларнинг эътирозига сабаб бўлаётганини билдирган. Хусусан, 2026 йилдан ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилиниши ҳамда солиқ базасини аниқлашда ягона ва аниқ механизм йўқлиги тадбиркорлар учун қийинчилик туғдираётгани қайд этилган.
Шунингдек, амалда “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга берилган солиқ имтиёзлари тўлиқ ишламаётгани, улар айрим ҳолларда мол-мулк ва ер солиғини тўлашда давом этаётгани айтилган.
Сўровда мазкур муаммоларни бартараф этиш, солиқ ҳисоб-китобларини соддалаштириш ҳамда тадбиркорлар учун қулай шароит яратиш бўйича Солиқ қўмитасидан асослантирилган тушунтириш бериш сўралган.
#uzlidep #deputat_soʻrovi
Расмий саҳифаларимизга уланинг
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram