O‘zLiDeP вакиллари Янгийўл туманида кўчат экиш акциясида фаол қатнашди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходимлари ҳамда партия фаоллари Янгийўл туманидаги “Саидота” маҳалласида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилган кўчат экиш акциясида фаол иштирок этдилар.
Умумхалқ хайрия ҳашари куни муносабати билан ташкил этилган тадбир давомида 2 мингга яқин мевали дарахт кўчатлари экилиб, ҳудудда "O‘zLiDeP боғи" барпо этилди.
Мазкур ташаббус атроф-муҳитни асраш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва маҳаллаларни янада обод масканга айлантиришга хизмат қилади.
#uzlidep #Yashil_makon
Расмий саҳифаларимизга уланинг
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram