avatar
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Переслано от Aktam XAITOV | rasmiy kanal
08.03.2026 05:28
Байрамингиз муборак бўлсин азиз аёллар!

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан барча опа-сингилларимизни, меҳрибон онахонларимизни самимий муборакбод этамиз. Сизлар ҳаётимизнинг файзи ва кўркисиз.

Мамлакатимизда хотин-қизларни эъзозлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётгани қувонарлидир. Яқинда давлатимиз раҳбари томонидан бир гуруҳ фаол хотин-қизлар давлат мукофотлари билан тақдирлангани ҳам бунга яққол мисолдир. Улар орасида партиямизнинг фаол аёллари борлиги эса бизга алоҳида фахр бағишлайди.

ЎзЛиДеП ҳам аёлларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, гендер тенгликни таъминлаш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва улар учун янги иш ўринлари яратиш бўйича қатор ташаббусларни амалга ошириб келмоқда. Бу ишлар келгусида ҳам изчил давом эттирилади.

Яна бир маротаба ушбу қутлуғ айёмда опа-сингилларимизга самимий тилакларимизни изҳор этамиз. Тилагимиз — оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинг! Нафосат ва гўзаллик, лобарлик, зеболик Сизларни ҳеч қачон тарк этмасин!

@a_xaitov
🔥 12
👎 1
14 858

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

12.2K
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг:
👉 https://taplink.cc/uzlidep

Партияга онлайн аъзо бўлиш:
👉 https://uzlidep.uz/redirectToAuth

Мурожаат учун:
👉 uzlidep@uzlidep.uz

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси:
👉 https://t.me/a_xaitov
Открыть в Telegram