Тартиб ишлаб чиқилгунга қадар ЭЗСларни ўчирмаслик сўралмоқда
Ўзбекистонда электромобиллар учун зарядлаш инфратузилмасини ривожлантириш сўнгги 4–5 йил ичида жадал суръатда йўлга қўйилди. Бу давр мобайнида тадбиркорлар ташаббуси билан юзлаб зарядлаш станциялари ишга туширилиб, аҳоли ва ҳайдовчилар учун қулай инфратузилма шаклланиб бормоқда.
Масалан,
“Tokbor” компанияси вакили маълумотига кўра, республика бўйича қарийб
1 000 та зарядлаш станцияси ўрнатилган бўлиб, уларнинг 600 дан ортиғи Тошкент шаҳрида жойлашган.
Унинг таъкидлашича, станцияларнинг кўп қисми жой эгалари билан ижара шартномаси асосида ўрнатилган ва маҳаллий трансформаторлар орқали электр тармоғига уланган.
Бироқ соҳада аниқ тартиб-қоидалар ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаган.
Шу билан бирга, айрим станцияларни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан тармоқдан ажратиш ҳолатлари кузатилаётгани айтилмоқда. Тадбиркорлар эса соҳани тартибга солувчи
норматив ҳужжатлар қабул қилингунига қадар зарядлаш станцияларини оммавий ўчирмасликни сўрамоқда.
Telegram Instagram* Facebook* Youtube
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram