Шаҳрисабз — нафақат Ўзбекистоннинг, балки инсониятнинг бебаҳо хазинаси. Унинг ЮНЕСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилгани шунчаки эътироф эмас, балки дунё олдидаги улкан масъулиятдир. Бу мақом шаҳардаги ҳар бир ғишт, ҳар бир битик давлат ва халқ мулки сифатида кўз қорачиғидек асралишини талаб этади. Бироқ, бугун шаҳар марказидаги хиёбонга қадам қўйган кишининг дили хуфтон бўлади. Соҳибқирон Амир Темур ҳайкали пойидаги ёдгорлик тошига ўрнатилган ҳарфлар бирин-кетин тўкилиб тушмоқда. Бир пайтлар салобат билан яшнаб турган ёзув бугун мажруҳ ҳолатда
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram