💔 🇸🇾🇱🇧
Суриялик қочқинлардан иборат саккиз кишилик оила — ота - она ва уларнинг олти нафар фарзанди — Ливан жанубидаги Адлун соҳил йўлида Исроил дрони томонидан уларнинг автомобилига зарба бериши оқибатида ҳалок бўлишди.
Оила ўша куни эрталаб Исроил томонидан яқин атрофдаги қишлоқлар учун эвакуация ҳақидаги огоҳлантиришлар берилганидан сўнг хавфсиз ҳудудга қочаётган эди.
🇮🇱 Нетаньяху ҳукумати зарбалар фақат ҳарбий нишонларга берилаётганини таъкидлаб келади. Бироқ қурбонлар орасида болалар ва кексалар улуши жуда юқори экани ҳақида хабарлар мавжуд. Шу билан бирга, Исроил томони ўз рақибларини тинч аҳолидан «тирик қалқон» сифатида фойдаланишда айблаб келади, аммо бу ҳолатда уруш ҳудудидан қочаётган фуқароларнинг автомобили нишонга олингани айтилмоқда.
#Turan_Insights #Ливан #Сурия
@turoneksress
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram