avatar
Shukurov Insight
@shukurov_insight
07.08.2026 07:02
#эътибор

Атрофимизда ким билан эканлимизга эътиборли бўлишимиз керак.
Кимлар билан яшаймиз.
Кимлар билан таълим оламиз.
Кимлар билан қўшнимиз.
Кимлар билан дўстмиз.
Кимлар билан улфатмиз…

Умуман кимлар билан бирга кўп вақт ўтказаяпмиз. Шуларга эътиборли бўлиш лозим.

Чунки устозлар айтишганидек хилқати, хулқи ва ахлоқи бизга ўтиши мумкин.

Ўзимиз сезмаймиз, “ман ўзгармайман”, “ман ўзимни бошқара оламан” деб ўзимизга катта баҳо берамиз. Аммо ўзимизга билинмасдан ўтиши ва уларни ўзлаштиришимиз бор нарса.

Шунинг учун кимлар билан қалбан яқинмиз, кимлар билан дўстмиз, кимлар билан кўп вақт сарфлаяпмиз - эътиборли бўлишимиз лозим экан…
5
2 91

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Shukurov Insight

129
Ҳуқуқ, таълим, дипломатия ва жамият ҳақида фикрлар, таҳлиллар ва муҳим воқеаларга шахсий қарашлар.
Жавохир Шукуров - Халқаро ҳуқуқшунос, таълим бўйича эксперт.
Открыть в Telegram