Мустақиллигимизнинг 35 йиллигига Марҳамат туманида ўзига хос байрам совғаси бўлди.
АҚШдаги Ватандошимиз Акмал Жумабоев томонидан ўзи туғилиб ўсган туманига $6,5 млн.лик сармоя киритилиб, замонавий масофавий хизматлар маркази биноси ишга туширилди.
Ушбу лойиҳани Президентимизнинг тадбиркорларни қўллаш ҳамда Ватандошларимизни ўз юртига сармоя киритишга кўмаклашиш бўйича сиёсатларининг яққол намунаси сифатида оддий бир ҳолат мисолида ҳам кўрсатса бўлади.
Президентимиз топшириқларига кўра барча даражадаги раҳбарлар жойларга бориб тадбиркорлар билан учрашиб, уларни фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашишлари одатга айланган.
Ўша вақтда IT Park резиденти Ershi Logistics асосчиси ушбу лойиҳани амалга ошириш учун прокуратурага тегишли бинони бошқа ҳудудга кўчириб бериш таклифини берганди.
Бу ҳақда ўша вақт ҳудудга борган Бош прокуроримиздан рухсат сўрагандик, дарров қўллаб ҳужжатларни расмийлаштиришга топшириқ берганлари сабабли, тадбиркорга ушбу бинони аҳоли учун қулайроқ жойга қуриш имконияти яратилганди.
Нафақат 35 йил олдин, хатто 10 йил олдин ҳам АҚШдаги Ватандошимиз ўз юртига келиб бемалол шунча маблағни ишониб инвестиция қилиши ва қўрқмай прокуратура биносини жойини сўрашини умуман хаёлга ҳам келтириб бўлмасди.
PS. Барча туманлардаги ҳокимларимизнинг соҳамиз бўйича маслаҳатчиларига ушбу ҳолат намуна сифатида хизмат қилиши керак. Ҳар бир ҳудуддан четга кетган, ҳозир эса ўз юртига сармоя киритиб масофавий ишчи ўринлари яратмоқчи бўлган Ватандошларимизни топишга ҳаракат қилиб, уларга кўмаклашишлари зарур. IT Park резиденти бўлса 2040 йилгача солиқлардан енгиллик бўлишини тушунтириб, ер олиш ёки бошқа жойлардаги масалалари бўлса туман ҳокимига хабар бериб, тадбиркорга ёрдам берсалар ўша туманларда юқори даромадли ишчи ўринларини кўпайишига хисса қўшадилар.
#Mustaqillik35 #Uzb35
80 7.9K
Обсуждение
0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram