Марказий Осиёда илк бор International Astronautical Congress 2028 Самарқандда бўлиб ўтади!
Сидней шаҳридаги
конгрессда бугун шундай қарор қабул қилинди. Албатта,
Ҳиндистон ва
Баҳрайн каби давлатлар билан ушбу танловда рақобат қилиб, ютиш осон бўлмади.
Олти юз йил аввал Мирзо Улуғбек обсерватория ва мадраса қуриб Самарқандни илм-фан марказига айлантирган бўлсалар, 2028 йилда космос йўналишидаги дунёнинг энг катта тадбири Самарқандда ўтиши, албатта, учинчи ренессанс асосини бошлаб берган
Президентимиз томонларидан олиб борилаётган ишларнинг дунё ҳамжамияти томонидан ўзига хос эътирофидир.
Ушбу тадбир нафақат 10 мингдан ортиқ меҳмонларни ва халқаро кўргазмани олиб келиб, юртимиз иқтисодиётига фойда беради (
Австралия иқтисодига $27 млндан ортиқ ҳисса бўлибди), балки асосийси, юртимиз ёшларини илм-фанга қизиқишларини янада ортишига ёрдам беради.
Кўз тегмасин, Президентимизнинг таълимга эътиборлари сабабли ҳозирги ёшларимиз орасида илм-фан билан шуғулланишга интилувчилар кундан-кун ортиб бормоқда. Ана шундай ёшларимиздан
ҳақиқий Мирзо Улуғбек ворислари етишиб чиқиб, юртимизнинг илм-фан йўналишидаги обрўсини янада оширишда ўз ҳиссаларини қўшадилар деб умид қиламиз.
PS. Танлов учун тайёрлаган
видеолавҳамиз Янги Ўзбекистон даврида юртимизни қандай жозибадор маконга айланганини кўрсатиб берди.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram